Jump to content

Деҳқончумчуқлар

From Ziyosfera
(Redirected from Emberizidae)
Деҳқончумчуқлар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Деҳқончумчуқлар (Эмберизидаэ) — сайроқи чумчукдар оиласи. Танасининг уз. 12,5—20 см. Тумшуғи конус симон ўткир, баъзан йўғонлашган устки ва остки кесувчи қирралари ичига букилган. 82 уруғи, 317 тури маълум. Ўзбекистон фаунасида Эмбериза уруғининг 10 та тури тарқалган. Америка ороллари айниқса турларга бой. Америка турларидан айримлари шим.шарқий Сибирга ҳам ўтади. Очиқ жойларда (тошлоқ тундралар, тоғларнинг қуруқ ён бағирларида, буталар орасида, баъзан ўрмонларда) яшайди. Жуда ёқимли сайрайди. Ерда уя қуради. 2— 6 тадан тухум босади. Ўсимлик уруғи ва бошқа қисмлари, шунингдек, ҳашаротлар билан озиқланади. Эмбериза Д. уруғи турларининг нисбатан узун, думида оқ доғлари бўлади. Кўпчилик турлари асосан қушлар учиб ўтадиган эрта баҳор ва куз фаслида учраши сабабли Д. деб аталади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил