Эпицикл
Appearance
Эпицикл (эпи... ва юн. — айлана) — Птолемейнинг геоцентрик системасидаги ёрдамчи айлана. Э. сайёраларнинг тескари ҳаракатини тушунтириш мақсадида киритилган. Сайёра Э. бўйлаб текис ҳаракатланади, Э.нинг маркази эса Ер атрофида деферент (маркази Ер деб олинган айлана) бўйлаб ҳаракатланади, деб ҳисобланган. Птолемей системаси олам тузилишини ҳақиқий акс эттира олмагани учун вақт ўтиши билан сайёралар ҳаракатини Э. орқали тушунтириб бўлмай қолган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |