Jump to content

Эрденидзу

From Ziyosfera

Эрденидзу — тарихий-маъмурий ёдгорлик, Монголиядаги дастлабки будда ибодатхонаси. Хангай тоғларининг шарқий ён бағрида, Урхун дарёсининг юқори оқими бўйида жойлашган. 1585-йил барпо этилган. Ўрта асрларда Монголиянинг энг йирик диний ва сиёсий маркази бўлган. XVIII асрда вайрон қилинган, XVIII аср охиридан аҳамиятини йўқотган. Кўплаб ўзига хос миноралари (субурганлар) ва дарвозалари бўлган қадимий ибодатхоналар сақланган. Эрденидзу монгол меъморлигининг ажойиб ёдгорлиги. Ҳозирги музей.Эрденидзу яқинида қадимий мўғулларнинг пойтахти — Қорақурум харобалари бор.