Jump to content

Эргаш Солиев

From Ziyosfera
(Redirected from Ergash Saliev)

Зиёсферада исми Эргаш ва фамилияси Солиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Эргаш Солиев
 Жиззах вилояти ҳокими
Мансаб даври
2017-йилдан – 2024-йил 19-декабргача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Улуғбек Узоқов
Вориси Улуғбек Мустафоев
 Арнасой тумани ҳокими
Мансаб даври
2016-йилдан – 2017-йилгача
 Жиззах давлат политехника институти ректори
Мансаб даври
2012-йилдан – 2016-йилгача
 Пахтакор тумани ҳокими
Мансаб даври
2000-йилдан – 2012-йилгача
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1956-йил 17-июл (1956-07-17) (70 ёш)
Фориш тумани, Жиззах вилояти, ЎзССР, СССР
Маълумоти Самарқанд давлат университети
Мукофотлари

Эргаш Алибекович Солиев (1956-йил 17-июл куни, Фориш туманида туғилган) – ўзбек давлат арбоби, педагог. 2017—2024-йилларда Жиззах вилояти ҳокими.

Биографияси

Эргаш Алибекович 1978-йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган ва 1981-йилгача Беларус давлат университети аспиранти бўлган. 1982—1991-йилларда Тошкент политехника институтида ассистент, доцент ва кафедра мудири, 1992-йилгача Тошкент давлат техника университетида доцент лавозимларида ишлаган. 1992-1995-йилларда Тошкент давлат техника университети илмий ишлар бўйича проректор ўринбосари[1], 1997-йилгача Тошкент бизнес инкубатор технологияси[2] бош директори лавозимида ишлаган.

1997—2000-йилларда Жиззах вилояти давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи, 2000—2012-йилларда эса Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳокими лавозимларида ишлаган[3]. 2012-йилда Жиззах давлат политехника институти ректори бўлди[4].

2016—2017-йилларда Эргаш Алибекович Жиззах вилояти Арнасой тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган ва 2017-йилда ушбу лавозимда Улуғбек Узоқов ўрнига Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган[5].

Мукофатлар

Манбалар

  1. ↑ https://jizzax.uz/rahbariyat/[сайт ишламайди]
  2. ↑ „ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ“ (ру). Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти. 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  3. ↑ https://jizzax.uz/rahbariyat/[сайт ишламайди]
  4. ↑ „доwнлоад.пҳп“ (ру). доcс.гоогле.cом. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.
  5. ↑ „Президент назначил хокимов областей и города Ташкента“ (ру). ревиэw.уз. Қаралди: 2021-йил 5-апрел.