Jump to content

Эрнес Седко

From Ziyosfera
Эрнес Седко
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эрнес Сергеэвич Седко
Таваллуд санаси 16-апрел 1987-йил
Таваллуд жойи Ўрта Чирчиқ тумани,
Тошкент Вилояти,
Ўзбекистон ССР
Бўйи 192 м (629 фт 11 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005—2006 Ўзбекистон Кимёгар - (5)
2007 Ўзбекистон Бунёдкор 1 (0)
2007 Ўзбекистон Кимёгар - (1)
2008 Ўзбекистон Сокол (Учқудуқ) - (15)
2009 Ўзбекистон Қизилқум 0 (0)
2013 Қозоғистон Мақтаарал 30 (8)
2014 Қозоғистон Астана-1964 22 (4)
2015—2017 Қирғизистон Алай ? (3)
2022 Россия Куркино (Москва) 20 (7)
2023 Россия Люберци-400 14 (5)
2024 Россия ФC Металлург Видное 14 (11)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 2-май учун)

Эрнес[1] Сергеэвич Седко (русча: Седько, Эрнес Сергеевич; 1987-йил 16-апрел) – ўзбек футболчиси, ҳужумчи позицийсида ўйнаган.

Футболчилик фаолияти

10 ёшида футбол ўйнашни бошлаган. Клуб билан биринчи профессионал шартномасини 2005-йилда Ўзбекистон биринчи лигасида иштирок этувчи „Кимёгар“ (Чирчиқ) жамоаси билан имзоланган. Эрнес 2007-йилги мавсумнинг бир қисмини Тошкентнинг „Қурувчи“ жамоасида ўтказган бўлиб, олий лигада битта ўйин ўтказган. Ягона ўйинини 2007-йил 14-апрелда „Маш’ал“ жамоасига қарши ўйинда 78-дақиқада Бахтиёр Ашурматов ўрнига майдонга тушган[2].

2008-йилда Ўзбекистон биринчи лигасида „Сокол“ (Учқудуқ) жамоасида ўйнаган[3]. 2008-йилги Ўзбекистон кубоги 1/16 финалида Тошкентнинг „Локомотив“ жамоасига қарши ўйинда (1:1, 5:4-пен) асосий вақтда гол урган ва пеналтилар сериясида ҳал қилувчи пеналтини голга айлантирган. 2009-йили „Қизилқум“ клуби таркибида қайд этилган. 2010-йиллар бошида у Москвадаги ҳаваскор клубларда сафида 8х8 футбол мусобақаларида иштирок этган.

2013-йилда Эрнес биринчи лигадан Қозоғистоннинг „Махтаарал“ клубига ўтган ва 8 та гол билан жамоасининг тўпурарига айланган. Кейинги йили Астана-1964 жамоасида биринчи лигада ўйнаган, чемпионатда 4 та ва Қозоғистон кубогида 2 та гол урган.

2015-йилда „Алай Ўш“ жамоасида тўп сурган ва 2015-йилда Қирғизистон чемпиони бўлган. Ўша мавсумнинг сўнгги ўйинларидан бирида, 2015-йилнинг 18-октабр куни „Абдиш-Ата“га қарши ўйинда Фарҳод Мусабеков[4] билан тўқнашиб, оёғини синдириб олган. Бир йилдан кўпроқ вақт давомида футболчи жароҳатидан фориғ бўлди, шу вақт ичида у клубда селексионер мураббий вазифасини ҳам бажарган. Седко 2017-йилнинг иккинчи ярмида яна „Алай“ жамоасининг мавсум олди қайдномасида футболчи сифатида киритилган.

2016/17-йилги қишда ва 2017-йил ноябр ойидан бошлаб яна Москвадаги ҳаваскор жамоаларда ўйнаган. 2022-йилда у Россиянинг учинчи дивизионида (Москва зонаси, А дивизиони) „Куркино“ клуби эълон қилган мавсум олди қайдномасига киритилган. 2024-йилда эса „Видное Металлург“ жамоаси таркибида Россия учинчи лигасида (Москва вилояти чемпионати) ўйнаган.

Манбалар

  1. ↑ Эрнест ҳам хато ёзилган
  2. ↑ „МАШЪАЛ 0:1 БУНЁДКОР“. 2019-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-январ.
  3. ↑ „Узбекистан 2008“. 2013-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июн.
  4. ↑ „Футбол: «Алай» в гостях обыграл «Абдыш-Ату» и приблизился к чемпионству“. 2019-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-январ.

Ҳаволалар