Jump to content

Эугене Wигнер

From Ziyosfera
Эугене Wигнер

ВИГНЕР (Wигнер) Юджин (Эуген) Пол (1902, 17-ноябр, Будапешт) – америкалик назариётчи-физик. АҚСҲ ва Миллий Фанлар академияси аъзоси. 1930-йилдан АҚШда биринчилардан бўлиб гуруҳлар назариясини ва симметрия ғоясини квант механикага татбиқ қилишнинг самаралилигини кўрсатиб берган. Зарраларнинг сочилиш назарияси ва қаттиқ жисмлар назариясига доир муҳим ишлар муаллифи. Биринчи америка ядро реакторини яратган инсонлардан бири. 1963-йил Нобел мукофоти лауреати бўлган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил