Динамо (футбол клуби, Москва)
Динамо – Москва шаҳри футбол клуби. Футбол бўйича СССР чемпионатининг барча мавсумларида иштирок этган икки клубнинг бири (иккинчиси – Динамо (Киев)[3]). 2016-йилга қадар Россия Премер-лигаси барча мавсумларида иштирок этиб келган. 2015–2016-йилги мавсум натижаларига кўра биринчи маротаба уни тарк этган ва қуйи дивизионга тушиб кетган[4].
|
| |
| Тўлиқ номи | „Динамо-Москва“ футбол клуби аксиядорлик жамияти[1] |
|---|---|
| Асос солинган | 18-апрел, 1923-йил |
| ВТБ Арена | |
| Сиғими | 26 121 |
| Эгаси | „Динамо“ спорт жамияти[2] |
| Директори |
|
| Бош мураббийи |
|
| Лига | Россия Премер-лигаси |
| Ўрни | 3-ўрин |
| Вебсайти | Клуб сайти |
Динамо Россия тарихидаги илк ташкил қилинган ва совринлар бўйича пешқадам футбол клубларидан бири. Ўзининг охирги соврини ҳисобланган Россия кубогини 1995-йилда қўлга киритган.
1971–1972-йилги мавсумда Динамо СССР тарихида еврокубоклар финалига чиққан илк футбол клубига айланган.
Тарихи
Асос солиниши, илк ўйинлари ва совринлар
„Динамо“ Москва пролетар спорт жамияти 1923-йил 18-апрелдаги таъсис мажлисида ташкил этилган. Айримларнинг таъкидлашича Динамо 1907-йилда ташкил этилган „Соколники“ футбол тўгарагидан келиб чиққан. Клуб давлат ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг ташаббуси билан хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига спорт билан шуғулланиш имкониятини берувчи ташкилот сифатида таъсис этилган[5][6]. Шу сабабли Динамо футболчиларини узоқ йиллар „ментлар“ (милиционерлар) деб мазах қилишган. 1924-йилда клубнинг асосий ранглари сифатида оқ ва кўк ранглар танланган. Бу танловга жамиятнинг биринчи фахрий раиси, НКВД бошлиғи Феликс Дзержинский таъсир кўрсатган деб ҳисобланади: ушбу ранглар уйғунлиги у раҳбарлик қилган ташкилот ходимларининг ёрқин ва пок ниятлари ҳақидаги сўзларини таъкидлаши керак эди („совуқ ақл, қайноқ юрак ва тоза қўллар“ – Дзержинскийнинг ибораси бўйича, булар ВЧК ходимининг асосий фазилатлари)[7]. Динамо жамоасининг илк логотипидаги Д ҳарфи уни ўраб турган оқ ромбдан анча кейин пайдо бўлган.
Янги жамоани ўша даврда Давлат сиёсий бошқармаси қўшинларида хизмат қилган Фёдор Чулков тузган. Армияга чақирилгунга қадар у Соколники (1896-йилда ташкил этилган илк рус футбол клуби) футболчилар тўгарагининг биринчи жамоасида дарвозабон сифатида ўйнаган. Дастлаб Чулков ўзининг кўплаб ҳамкасбларини жамоага тўплаган. Биринчи расмий ўйинини жамоа 1923-йил 17-июнда ўтказган. Ушбу ўйиндаги Динамо кулубининг рақиблари кейинчалик Николай Старостин бошчилигида бевосита Спартак футбол клубини яратишда иштирок этишган. Илк ўйинда жамоа 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўша учрашувни клубнинг бўлажак мураббийи Константин Квашнин бошқарган. Ўша йили клуб ўзининг илк стадионига эга бўлган. Ушбу ўйингоҳ „Авлиё Олга“ болалар касалхонаси ортида жойлашган, футболчиларнинг ўзлари томонидан ободонлаштирилган ботқоқлик эди[8]. Петровский боғидаги Динамо марказий стадиони ишга туширилганга қадар жамоа ўз уй учрашувларини ўша ерда ўтказган[9]. 1926-йилда клуб ўзининг биринчҳи катта ғалабасига эрган ва Москва чемпиони бўлган. Динамо жамоаси ҳужумчиси, кейинчалик меъмор сифатида фаолият олиб борган, урушдан кейин Сталинград (ҳозирги Волгоград), Кишинёв шаҳарларини қайта тиклаш ишларида фаол қатнашган ва Москва яқинидаги Дубнани қурган Александр Борисов клуб эмблемасини яратган[9].
1928-йилда жамоа ўз тарихида иккинчи маротаба пойтахт чемпионлигини қўлга киритган. Ўша йили Петровский боғидаги Динамо марказий стадиони очилган ва узоқ йиллар давомида жамоанинг уй стадиони ҳисобланган. Аммо жамоа янги стадиондаги биринчи расмий ўйинини 1929-йилдагина ўтказган. 1930-йилда жамоа учинчи маротаба Москва чемпионлигини қўлга киритишган. Динамо 1934–1935-йилларда ҳам чемпионлик унвонини муваффақиятли сақлаб қолган[9].
1930–1940-йиллар
1936-йил мамлакат футболи учун туб бурилиш йили бўлган. Илк бор спорт жамиятлари ва идоралари ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилган. Ушбу чемпионатда Москванинг Динамо жамоаси баҳорги чҳемпионатнинг барча 6 ўйинида ғалаба қозониб, СССРнинг биринчи чемпионига айланган. 1937-йилда клуб совет футболи тарихида биринчи бўлиб „олтин дубл“га эришган. Жамоа бир мавсумнинг ўзида чемпион ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек жамоа Баскония терма жамоаси билан иккита ўйин ҳам ўтказган. Ҳар икки ўйинда динамочилар мағлуб бўлишган (1:2), (7:4). 1938– ва 1939-йилларда жамоа ёрқин ғалабаларга эриша олмаган – бу йилларда ғалаба бошқа жамоаларга насиб қилган. 1938-йилда Динамо турнир жадвалида 5-ўринни, 1939-йилда эса 7-ўринни эгаллаган. 1940-йилда жамоа чемпионликни қайтариб олган ва 1941-йилги чемпионатда ҳам ишончли ҳолатда пешқадамлик қилган. Маълумки, уруш йилларида мамлакат чемпионати тўхтатилган, аммо футбол мусобақалари тўхтатилмаган. 1941-йил кузида Москвада қамал ҳолати эълон қилиниши ва совуқ тушиши туфайли мамлакат чемпионати тугалланмай қолган. 1941–1944-йиллар давомида пойтахтда 5 та чемпионат ўтказилган[9].
1945 ва 1949-йилларда Динамо мамлакат чемпиони бўлган. 1945-йилда ўз тарихидаги энг йирик ғалабани қўлган киритган – Москванинг Криля Советов жамоаси 10:0 ҳисобида мағлуб этилган. Шунингдек, ушбу ғалаба СССР чемпионатлари тарихидаги энг йирик ғалаб ҳисобланади. Чемпион сифатида динамочилар тарихда илк бор Буюк Британияга саёҳат қилишган ва у ерда инглиз клублари билан ўйнашган. Cардифф Cитй Ф.C. жамоасига қарши 10:1 ва Арсенал Ф.C. клубига қарши 4:3 ҳисобида ғалабага эришган. Кейинги 2 учрашувда Челси Ф. C. клуби билан 3:3, Рангерс Ф.C. билан 2:2 ҳисобида дуррангга ўйнаган.
1950–1960-йиллар
Ушбу йиллар давомида жамоа деярли ҳар йили чемпионлик учун кураш олиб борган. Динамочилар 1949–, 1954–, 1955–, 1957–, 1959– ва 1963-йилларда мамлакат чемпиони бўлишган. 1949-йилги чемпионлик айниқса ёрқин бўлган. Динамо 34 та ўйинда 104 та гол уриб, мамлакат чемпионатлари тарихидаги рекордни ўрнатган. Ушбу йиллар давомида футбол горизонтида ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони – Лев Яшин порлай бошлаган.
1970–1980-йиллар
1972-йилда Динамо совет жамоалари орасида биринчи бўлиб УЭФА Кубок Эгалари Кубоги турнири финалига чиқа олган. 24-май куни Барселонада бўлиб ўтган финалда Динамо Рангерс Ф. C. жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган[9]. Жамоа 0:3 ҳисобида мағлуб бўлаётган пайтда иккита гол уришга муваффақ бўлишган. Сўнгги уч дақиқа қолганда, рақиб дарвозасига ҳужум пайтида шотланд мухлислари майдонга югуриб чиқишган, шу билан ҳужум тўхтаб қолган ва жамоа мағлубиятга учраган.
Шундан сўнг жамоа СССР чемпионатида етакчи ролларни тарк этган (аммо 1977– ва 1984-йилларда мамлакат кубогини қўлга киритган). Ўша йилларда жамоа барча даврлардаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олган – 0:7. Ушбу воқеа 1982-йил 16-ноябрида Минскнинг Динамо клубига қарши ўйинда содир бўлган[10]. 1986-йилга келибгина мураббий Эдуард Малофеэв қўл остида жамоа яна юқори учликка киришга муваффақ бўлган.
1992–2009-йиллар
ХХ асрнинг 90-йиллари ва ХХИ аср бошланиши Динамо жамоаси учун осон ўтмаган. 1992-йилда СССР чемпионати Россия чемпионатига айлантирилганидан кейин жамоа бир неча йил давомида учликдан жой олган. 1194-йилда 22 йилдан сўнг клубга қайтган Константин Бесков бошчилигидаги жамоа 2-ўринни эгаллаган ва бу жамоанинг Россия чемпионатида қўлга киритган энг юқори натижаси бўлиб турибди. 1995-йилда клуб ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида Волгограднинг Ротор жамоасини (0:0) 8:7 ҳисобида мағлуб этиб, Россия кубогини қўлга киритган.
90-йилларнинг охирида клуб чемпионатнинг ўртамеёна жамоасига айланган. Бунга сабаб эса клубни молиялаштиришдаги муаммолар ва доимий мураббийлар алмашуви (7 йил ичида 10 маротаба) бўлган. Бизнесмен Алексей Федорович қўл остидаги клуб кредитлар билан боғлиқ муаммолар туфайли ВТБ банк қўл остига ўтган[11].
2009–2016-йиллар. ВТБ банк даври
2009-йилда Динамо 2009–2010-йилги мавсум УЭФА Чемпионлар Лигаси саралаш бошқичида иштирок этган. Жамоа сафарда Шотландиянинг Cелтиc Ф.C. жамоасига қарши 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган, аммо ўз майдонида 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Шу тариқа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган жамоа Европа лигасида, 4-саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган ва Софиянинг ССКА жамоасига ютқазиб еврокубоклар билан ҳайрлашган.
Кейинги мавсум Динамо – Спартак ўйини билан бошланган. Ушбу учрашувда Динамо 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шунда сўнг бир қатор омадсиз ўйинлар бўлиб ўтган: Зенит ва Локомотивдан мағлубият, бир дурранг ва Сатурн устидангина эришилган ғалаба. Шундан сўнг жамоа бош мураббий Андрей Кобелев истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига Миодраг Боžовиć тайинланган. Янги мураббий илк ғалабасини 4-ўйинда қўлга киритган. 2010-йилда ФC Счалке 04 ҳужумчиси Кевин Курáнйи Динамо таркибига келиб қўшилган ва мухлислар томонидан Динамонинг мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилган (16 ўйин, 9 та гол). Мавсум сўнггида Динамо 7-ўринни эгаллаган.
Бош мураббий керакли натижаларни кўрсата олмагандан сўнг унинг ўрнига Сергей Силкин бош мураббий этиб тайинланган. Янги мураббий қўл остида Динамо яхши натижалар кўрсатган ва мавсум якунига кўра 4-ўринни эгаллаган. Кейинги мавсум жамоа яхши ўйин кўрсата олмаганидан сўнг Силкин ҳам истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига Дана Петресcу бош мураббий этиб тайинланган.
Петресcу билан жамоа 14 ўйинлик мағлубияциз серияни амалга оширган, аммо атиги 7-ўринни эгаллашга муваффақ бўлган. Кейинги мавсум олдидан жамоа янги ўйинчилар билан (Владимир Габулов, Чристопҳер Самба, Игор Денисов, Юрий Жирков ва Александр Кокорин) сезиларли даражада кучайган. Аммо янги мавсумда Петресcу ҳам ишончни оқлай олмагандан сўнг бош мураббий сифатида Станислав Черчесов таклиф қилинган. Аммо у ҳам жамоага кучли учликка киришида ёрдам бера олмаган[12].
2015/16-йилги мавсумда Динамо ўз тарихида илк маротаба юқори дивизионни тарк этган.
2016–2019-йиллар
2016-йил 29-декабрда Динамо клубининг назорат пакети Динамо жамиятига рамзий 1 рублга сотилиши эълон қилинган. Шунга қарамай ВТБ банк Динамо жамоасининг ҳомийси сифатида қолган[13]. 2017-йил 13-январда банк 2017-йил 1-январдан 2019-йил 31-декабргача бўлган даврда Динамо жамиятига 10,62 миллиард рубл миқдоридаги ҳомийлик маблағи ажратилишини эълон қилган[14]. 1-феврал куни клубнинг собиқ президенти Борис Ротенберг клубнинг Ротенберг компаниялари олдидаги 75 миллион евролик қарзи узайтирилганлигини ва ҳеч кимга халақит бермаслигини айтган[15]. 12-апрел куни Динамо 2016–2017-йилги мавсум якунида Россия Премер-лигасига қайтишни кафолатлаган. Финишга етти тур қолганда Москва жамоасининг учинчи ўриндан фарқи 22 очкони ташкил этган[16].
2017-йил 7-октабрда жамоага бош мураббий сифатида Дмитрий Хохлов тайинланган. У аввал Динамо академиясига раҳбарлик қилган. Қишки танаффусгача жамоа стабил ўйин кўрсата олмаган, аммо баҳорда чемпионатнинг 10 ўйинида бор-йўғи 2 та мағлубиятга учраб мавсумни 8-ўринда якунлаган. Жамоа трансферлар бозорида фаол бўлмади, фақат Жоаозинҳо ва Мигел Кардоза билан шартнома имзолган. Жамоанинг ўтган мавсумдаги етакчиси Александр Ташаэв эса Спартак Москва жамоасига кўчиб ўтган[17]. Янги мавсумни яхши бошлаган Динамо кузда кетма-кет уч турда мағлуб бўлган ва плей-офф зонасига тушиб кетган. Натижада жамоа чемпионатни 12-ўринда якунлаган.
2019–йилдан бошлаб. ВТБнинг қайтиши
2019-йил 30-апрелда ВТБ банк клуб аксияларининг 99,9961% қисмини 1 рубл эвазига сотиб олган ва клубнинг 5,3 миллиард рубллик қарзларини тўлаш мажбуриятини ҳам олган[18]. 26-май куни клуб ўзининг янги уй стадиони ҳисобланган ВТБ Арена – Лев Яшин номидаги Динамо марказий стадионида илк ўйинини ўтказган. 2019-йил 9-августда клуб Боруссиа Дортмунд клуби ҳужумчиси Махимилиан Пҳилиппнинг трансферини эълон қилган. Трансфер нархи тахминан 20 миллион еврони ташкил қилган[19]. Ушбу трансфер жамоа тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.
Совринлари
Миллий совринлар
СССР/Россия чемпионати
- Чемпион (11): 1936, 1937, 1940, 1945, 1949, 1954, 1955, 1957, 1959, 1963, 1976
- Кумуш медал соҳиби (12): 1936, 1946, 1947, 1948, 1950, 1956, 1958, 1962, 1967, 1970, 1986, 1994
- Бронза медал соҳиби (11): 1952, 1960, 1973, 1975, 1990, 1992, 1993, 1997, 2008, 2021/2022, 2023/2024
СССР/Россия кубоги
- Ғолиб (7): 1937, 1953, 1966/1967, 1970, 1977, 1984, 1994/1995
- Финалист (9): 1945, 1949, 1950, 1955, 1979, 1996/1997, 1998/1999, 2011/2012, 2021/2022
УЭФА турнирлари: УЭФА Кубок эгалари кубоги
- Финалист: 1971/1972
Клуб логотипи
- Клуб эмблемаси тарихи
-
1926
-
1939—1991
-
2015—
Таркиби
2024-йил 1-август ҳолатига кўра: Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Жамоа билан контрактга эга бошқа футболчилар
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
Ижара асосида ўйнаётган футболчилар
Эслатма: Байроқлар ФИФА мувофиқлик қоидаларига кўра белгиланган миллий терма жамоаларни ифодалайди. Ўйинчилар ФИФАга аъзо бўлмаган бир нечта фуқароликка эга бўлишлари мумкин.
|
|
Таниқли футболчилар
Клуб сафида энг кўп ўйинда иштирок этган футболчилар
| Р | Футболчи | Мамлакат | Иштирок |
|---|---|---|---|
| 1 | Александр Новиков | 395 | |
| 2 | Александр Маховиков | 363 | |
| 3 | Антон Шунин | 359 | |
| 4 | Лев Яшин | 358 | |
| 5 | Валерий Маслов | 351 | |
| 6 | Сергей Никулин | 336 | |
| 7 | Геннадий Еврюжихин | 334 | |
| 8 | Виктор Аничкин | 322 | |
| 9 | Андрей Кобелев | 311 | |
| 10 | Алексей Петрушин | 305 |
Жамоа тўпурарлари
| Р | Футболчи | Мамлакат | Голлар |
|---|---|---|---|
| 1 | Сергей Соловёв | 127 | |
| 2 | Константин Бесков | 91 | |
| 3 | Василий Карцев | 72 | |
| 4 | Валерий Газзаэв | 70 | |
| 5 | Игор Численко | 68 | |
| 6 | Олег Терёхин | 67 | |
| 7 | Василий Трофимов | 67 | |
| 8 | Владимир Илйин | 63 | |
| 9 | Владимир Савдунин | 62 | |
| 10 | Кевин Курáнйи | 56 |
Клубга содиқ футболчилар
| Футболчи | Мамлакат | Амплуа | Дебют | Сўнгги ўйини |
|---|---|---|---|---|
| Василий Трофимов | ҲЖ | 1931 | 1949 | |
| Лев Яшин | ДР | 1949 | 1971 | |
| Виктор Сарёв | ЙҲ | 1955 | 1966 | |
| Эдуард Мудрик | ҲМ | 1957 | 1968 | |
| Владимир Кесарев | ҲМ | 1956 | 1965 | |
| Николай Толстих | ҲМ | 1977 | 1983 | |
| Антон Шунин | ДР | 2004 | - |
Манбалар
- ↑ „ФК «Динамо» Москва“ (ру). премиэрлига.ру. 2023-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „ВТБ отдал пакет акций футбольного клуба «Динамо» после санкций“ (ру). РБК Спорт (2022-йил 24-феврал). 2022-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-август.
- ↑ „Достижения Динамо Киев“. дйнамовеc.ру. 2016-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-май.
- ↑ „«Динамо» впервые в истории вылетело из высшего дивизиона чемпионата России по футболу“. ТАСС. 2016-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 21-май.
- ↑ „История Общества "Динамо"“ (ру). дйнамо.орг.ру. 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-июн.
- ↑ „КГБ, пропаганде эт "араигнéэ ноире" : ле Дйнамо Мосcоу, ле ноувеау cлуб маудит де Матҳиэу Валбуэна“. франcетвинфо.фр (2014-йил 4-август). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-июн.
- ↑ „Холодная голова чекиста“ (ру). зен.яндех.ру (2018-йил 12-июн). 2021-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-май.
- ↑ "Великиэ футболниэ клуби. Россия. „Динамо“ (Москва)" (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-07-29 санасида архивланган) // "Радио России". Эфир от 20:30 27 июля 2018.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 „История клуба“ (ру). фcдйнамо.ру. 2012-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-июн.
- ↑ „Динамо (Москва) 0 — 7 Динамо (Минск)“ (ру). КЛИСФ. 2011-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-август.
- ↑ „Снова по новой. «Динамо» опять меняет курс и структуру“. 2015-йил 20-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 20-июн.
- ↑ „ФК «Динамо» лишился шансов на медали чемпионата России, уступив «Тереку»“. 2014-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-апрел.
- ↑ „ВФСО "Динамо" приняло решение купить акции одноимённого футбольного клуба у банка ВТБ“ (ру). Спорт РИА Новости (2016-йил 29-декабр). 2017-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-май.
- ↑ „ВТБ предоставляет обществу «Динамо» спонсорский вклад в 10,6 млрд руб“ (ру). Спорт РИА Новости (2017-йил 13-январ). 2017-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-май.
- ↑ „Ротенберг заявил, что долг ФК "Динамо" перед ним "никому не мешает"“ (ру). ТАСС (2017-йил 1-феврал). 2021-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-май.
- ↑ „«Динамо-Москва» возвращается в Премьер-лигу с рекордом ФНЛ!“ (ру). ФНЛ (2017-йил 12-апрел). 2021-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-май.
- ↑ „Самый скандальный трансфер года. Как Ташаев перешел в "Спартак"“ (ру). спорт-эхпресс.ру (2018-йил 24-август). Қаралди: 2024-йил 25-июл.
- ↑ „ВТБ стал владельцем почти 100% акций "ФК Динамо"“ (ру). ТАСС (2019-йил 30-май). 2021-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-май.
- ↑ „СМИ: «Динамо» заплатит 20 миллионов евро за форварда дортмундской «Боруссии»“ (ру). ТАСС (2019-йил 5-август). 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-май.
Ҳаволалар
- „Жамоанинг расмий сайти“. 2024-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-август.