Хитой Тайпейи теннисчис Лу Ен Хсун 2005-йилда яккалик баҳсларида ҳам, жуфтлик баҳсларида ҳам финалга чиқди ва яккалик баҳсларида Данаи Удомчокени мағлуб этиб мусбоқада ғолиб бўлган бўлса, жуфтлик баҳсларида у билан бирга финалда мағлуб бўлди. 2000-йилда иккинчи ўринни эгаллаган россиялик Игор Куницин 2004-йилда Фарғонада Пракаш Амритраж устидан ғалаба қозониб, ўзининг илк фаолиятидаги Чалленгер чемпионлигини қўлга киритди. Жанубий африкалик Рик де Воэст 2001-йилда Куницин ва 2002-йилда Стегманн билан кетма-кет иккита жуфтлик бахсларида чемпионлигини қўлга киритди.
Фарғона Челленжер (Инглизча: Фергана Чалленгер) — очиқ майдонда ўтказиладиган профессионал теннис турнири. У АТП Чалленгер Тоур ва ИТФ Аёллар ўртасидаг теннис мусобақаларининг бир қисми бўлиб, 2000-йилдан буён Ўзбекистоннинг[1]Фарғона шаҳридаги „Истиқлол“ теннис клуби майдонида[2] ҳар йили ўтказиб келинмоқда[3]. Мусобоқа соврин жамғармаси ҳар бир турнир олдидан алоҳида белгиланган. Фарғонадаги мусобоқа узоқ вақт давом этган Челленжер турнирларидан биридир. Турнир кетма-кет 20 йил давомида (2000—2019), узлуксиз равишда ўтказилган. 2020—2021-йилларда CОВИД-19 пандемияси туфайли турнир ўтказилмади. 2022-йилдан мусобоқа яна ўз фаолиятини давом эттирди[4]. Турнир эркаклар ва аёллар ўртасида ва шунингдек жуфтлик бахсларида ҳам ўтказилган. Челленжер турнирлари янги етишиб келаётган профессионал теннисчилар учун рейтинг очко тўплаш учун яхши бир майдон ҳисобланади. Фарғонадаги қаттиқ кортлардаги турнирда ҳам эркаклар ўртасидаги турнир ғолиблиги учун 38 рейтинг очко ва 50000 АҚСҲ доллари, аёллар ўртасидаги турнирда ҳам 38 рейтинг очко ва 25 000 АҚСҲ доллар учун ўйналган[5]. Мусобоқада бир неча таниқли ўзбек теннисчилари, Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Фаррух Дўстов ва Денис Истоминлар ҳам ғолибликни қўлга кириртишган. Мусобоқанинг турли йиллардаги мавсумларида эътибор қаратилса, аёлар турнирида Нигина Абдураимова 3 бор ғолибликни қўлга киритиб мусобоқа тарихидаги энг яхши теннисчисига айланган. Эркаклар турнирида эса Молдоваликл теннисчи Раду Албот 2 бор ғолибликни қўлга киритган.