Jump to content

Фахриддин Содиқов

From Ziyosfera

Фахриддин Содиқов (1914.13.6 — Тошкент — 1977.27.10) — созанда, бастакор. Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1964). Тошкент мусиқа техникумини тугатган (1931). Тошкент консерваториясида таълим олган (1946—47, 195152). Ўзбек мусика анъаналарини ^ М. Нажмиддинов, Ш. Шоумаров, Абдуқодир Исмоилов ва бошқалардан ўрганган. Тошкент театрлари ва Ўзбек давлат филармониясида созанда (192938). Дуторчи қизжувонлар ансамбли (1939), Г. Рахимова раҳбарлигидаги фронт консерт бригадаси (1942—45)да мусика раҳбари. Ўзбекистон радиоси халқ чолғулари ансамблида чангчи (1947—53, 1957—61), Ўзбек эстрада ансамбли (1953—57), 1961-йилдан Мақом ансамблининг мусиқа раҳбари. Айни пайтда (1972-йилдан) Тошкент консерваториясида педагог (чанг, дутор), мақом ансамбли ташкилотчиси ва раҳбари бўлиб, мақом ансамбли ижрочилигининг янги услубини кашф этган. Ансамбл таркибидаги барча созларнинг ифодавий, техникавий, динамик имкониятлари, тембр хусусиятларидан тўлақонли фойдаланиб, ҳар бир асарнинг ўзига хос "партитурасини" яратган.

С нодир ижровий салоҳияти ва мусика асарлари билан миллий санъатимизнинг бойитилишига катта улуш қўшди. С. ижодидаги 400 га якин асарларидан қўшиқ, ашула, ялла ва чолғу куйлар кенг ўрин олган. "Ватан марши", "Ўзбекча валс", "Гулнор", "Ишқ" каби чолғу куйлар, "Эй чеҳраси тобоним", "Дуторим", "Ёр билиб", "Бир гўзал", "Зарафшон", "Тўй муборак", "Гуллар водийси", "Ўзбекистон", "Ширмоной", "Зарафшон", "Сулим баҳор", "Хумор", "Лайломисансан" ва бошқа вокал асарлари машҳур. В. Гиенко билан "Ота ўғли", С. Ҳайитбоев билан "Салтанат ларзада" каби мусиқали драмалар, "Янги Тошкент" сюитаси (Т. Тошматов билан)ни ёзган. Ўзбекистон давлат консерваториясида С. номидаги созандалар ансамбли бор.