Jump to content

Фелипе Балой

From Ziyosfera

Фелипе Абдиэл Балой Рамíрез (талаффузи: Фелипе Балой) 1981-йил 24-февралда Панамада туғилган. Панамалик футболчи ҳимоячи. У Панама терма жамоасида ўйнаган. 2018-йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси. 

Фелипе Балой Футбол
Умумий маълумотлари
Исм шарифи Фелипе Абдиэл Балой Рамíрез
Тахаллуси

Пипе, Мачаcадо

Туғилган

24 феврал 1981-йил(1981-02-24)[1][2]

(41 ёш)

Панама, Панама

Фуқаролиги
Бўйи

185 cм

Вазни

84 кг

Позицияси

ҳимоячи

Ҳозирги жамоаси
Клуб

карерасини якунлаган

Логотип Викисклада Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Фелипе катта оилада ўсган, унинг этти акаси бор. У пойтахтнинг шимоли-шарқидаги Сан-Мигелитонинг Cерро Батеа маҳалласида ўсган. Балой ўртоқлари билан кўп вақтини ҳовлида футбол ўйнаб ўтказарди. Фелипе бошланғич ва ўрта мактабни тугатган, лекин ҳеч қачон коллежга бормаган ва футболчилик фаолиятини танлаган.

Фелипе Абдиэл Балой Рамíрез Панама терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги биринчи голи муаллифи.

Жамоалардаги фаолияти

18 ёшида Балой фаолиятини „Эурокиcкерс“ клубида бошлаган, аммо мавсум охирида жамоа қуйи лигага тушиб кетган ва Фелипе ўзининг туғилган шаҳридаги „Спортинг 89“ клуби билан шартнома имзолаган. Янги жамоада юрган кезларида, унинг иқтидорини ёшлар терма жамоаси мураббийлари пайқаб, терма жамоа ўйинларига жалб қилишди. Ёшлар жамоаси сафида Балойга колумбиялик скаутлар ёқди ва тез орада „Энвигадо“ клуби билан шартнома имзолади. 19 ёшли Фелипе ёш бўлишига қарамай, дарҳол жамоанинг асосий ўйинчисига айланди. Унинг муваффақияти эътибордан четда қолмайди ва 2000/01-йилги мавсум тугагандан сўнг у „Индепендиэнте Меделлин“га ўтади. Янги жамоада Балой ҳам бутун мавсумни деярли ҳеч қандай алмаштиришларсиз ўтказади, 38та ўйинда қатнашади ва 12та гол урди, шунингдек, Либертадорес кубогида дебют қилади ва у ерда жамоа билан ярим финалга йўл олади. Чорак финалда „Индепендиэнте“ Бразилиянинг „Гремио“ жамоасини мағлуб этди. „Гремио“ устози панамалик ҳимоячидан қойил қолди ва мавсум охирида уни жамоасига таклиф қилди.

Халқаро карераси

Фелипе 2001-йилда Аргентинада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларида иштирок этган Панама ёшлар жамоасида ўйнай бошлади. Жамоа таркибида иқтидорли футболчилар кўп бўлишига қарамай, жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

2016-йилда Балои бешинчи марта Америка кубоги учун таркибга киритилди. Турнирда у Боливия ва Аргентина жамоаларига қарши ўйинларда майдонга тушди[3][4].

2018-йилда Балой Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этди. Турнирда у Англияга қарши ўйинда майдонга тушди[5]. Ушбу жангда Фелипе гол урди ва бу панамаликларнинг жаҳон чемпионатларида урган биринчи голи бўлди.

Жамоалари

Номи Мамлакат Мавсум
Эуро Киcкерс Панама байроғи Панама 1998-2000
Спортинг Панама байроғи Панама 2000
Энвигадо Ф. C. Колумбия байроғи Колумбия 2001-2002
Индепендиэнте Меделлíн Колумбия байроғи Колумбия 2003
Грêмио Бразилия байроғи Бразилия 2003-2004
Атлéтиcо Паранаэнсе Бразилия байроғи Бразилия 2005
Монтеррей Мексика байроғи Мексика 2005-2009
Сантос Лагуна Мексика байроғи Мексика 2009-2013
Монарcас Морелиа Мексика байроғи Мексика 2014-2015
Атлас Мексика байроғи Мексика 2015-2016
Рионегро Áгуилас Колумбия байроғи Колумбия 2016
Тауро Панама байроғи Панама 2017
Муниcипал Гватемала байроғи Гватемала 2017-2018

Манбалар

  1. ↑ Фелипе Балой // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  2. ↑ ФЕЛИПЕ АБДИЭЛ БАЛОЙ // Басе де Датос дел Футбол Аргентино (исп.)
  3. ↑ „Панама ВС. Боливия 2:1“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 7-июн). 2016-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  4. ↑ „Аргентина ВС. Панама 5:0“ (эн). соccерwай.cом (2016-йил 11-июн). 2016-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-июн.
  5. ↑ „Англия ВС. Панама 6:1“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 24-июн). 2018-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-июл.