Фобос
Appearance
Фобос (қадимги юнонча: Φόβος, „қўрқув“) — юнон мифологиясида қўрқувни ифодалаган худо; уруш худоси Арес ва Афродитанинг[1], Гармониянинг укаси ва Деймоснинг (даҳшат) эгизаги. Фобос отасига жангларда ҳамроҳлик қилган[2]. Эриданинг аравакаши[3].
Кипсел қутисидаги Агамемнон қалқонида шернинг боши билан тасвирланган[4].
1877-йилда Марснинг йўлдошларини кашф этган Асаф Холл уларга Фобос ва Деймос шарафига ном берди.
Манбалар
Адабиётлар
- Мифология. Большой энциклопедический словарь (Москва, 1998).
- В цикле книг Рика Риордана «Перси Джексон».