Фолликулин
Appearance
Фолликулин (Фоллиcулинум), эстрон — аёллар жинсий гормони. Ҳомиладор аёллар ёки бўғоз ҳайвонлар сийдигидан олинади. Сувда эримайдиган, эфирда, ацетонда ва ёғда яхши эрийдиган кристалл модда. Тухумдонлар функсияси етишмовчилигида, аёллар жинсий аъзолари етарли ривожланмаганида, аменореяда буюрилади. Ёғли эритма ҳолида ампулаларда 1 мл дан чиқарилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |