Jump to content

Фотиҳ Тешабоев

From Ziyosfera

Зиёсферада исми Фотиҳ ва фамилияси Тешабоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Фаттоҳ Ғуломович Тешабоев
Фаттах Гулямович Тешабаев
 Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси
Мансаб даври
1997-йил майдан – 2000-йил декабргача
 Ўзбекистон Республикасининг АҚСҲдаги элчиси
Мансаб даври
1993-йил ноябрдан – 1997-йил майгача
 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
Мансаб даври
1991-йил октабрдан – 1997-йил майгача
 Ўзбекистон ССР Президенти Девонининг давлатлараро алоқалар бўлими мудири
Мансаб даври
1991-йил июндан – 1991-йил октабргача
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1939-йил 18-октябр (1939-10-18) (87 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Фуқаролиги Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон

Фаттоҳ Ғуломович Тешабоев ( 1939-йил 18-октабр, Тошкент, ЎзССР, Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи — 2005, Тошкент, Ўзбекистон ) — совет ва ўзбек давлат арбоби, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари (1991—1997).

Биографияси

Ф.Тешабоев 1939-йил 18-октабрда Тошкент шаҳрида дунёга келади.   

У меҳнат фаолиятини 1962-йилда бошлайди: даставвал Тошкент Давлат университетининг ҳинд филологияси кафедраси ўқитувчиси, сўнгра Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида катта илмий ходими.

Фаттоҳ Тешабоев 1969—1984-йилларда СССРнинг Ҳиндистондаги элчихонасида меҳнат фаолиятини амалга оширади. У катта иқтисодчидан Бомбейдаги (Ҳиндистон) СССР дўстлик жамиятлари иттифоқининг консул ва маданий маркази директори лавозимлари йўлини босиб ўтади.

У 1984-йилдан ЎзССР Компартияси Марказий Қўмитаси инструктори лавозимида ишлайди.  

Тешабоев 1985—1989-йилларда – Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти президиуми раиси этиб сайланади. Шунингдек, у 1989-йил октабрдан Ўзбекистон ССР Президенти Девонининг давлатлараро алоқалар бўлими мудири лавозимида ҳам фаолият юритади.  


Фаттоҳ Тешабоев 1991-йил октабрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланади ва 1993-йил ноябр ойида Ўзбекистон Республикасининг АҚСҲдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланади.

У 1997-йил май ойида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланади.  

Тешабоев 2000—2004-йилларда БМТ доимий вакил маслаҳатчиси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори лавозимларида фаолият олиб боради.