Фужайра
Appearance
Фужайра — Бирлашган Араб Амирликларидаги шаҳар, Фужайра амирлигининг маъмурий маркази.
Аҳолиси сони 54 минг (2003-йил маълумоти). Аҳолиси сони бўйича БААнинг 7-шаҳри ҳисобланади.
Оман кўрфази бўйида жойлашган Фужайра — кўчалари кенг ва катта, ўзи унча катта бўлмаган замонавий шаҳарчадир. Тарихий обидалари орасида 1670-йилда қурилган ярим хароба Фужайра қўрғони (форт) алоҳида ажралиб туради.
Шаҳарда денгиз порти ва халқаро аэропорт бор.
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |