Jump to content

Ғилайлик

From Ziyosfera
(Redirected from G`ilaylik)
Ғилайлик

Ғилайликда кўзлар бир нуқтага қаратилган бўла олмайди.
 
Классификацияси ва ташқи линклар
Ихтисос Офталмология
КХК-10 Ҳ49 – Ҳ50
КХК-9 378
ОМИМ 185100
ДисеасесДБ 29577
МедлинеПлус 001004
МеСҲ Д013285

Ғилайлик — кўзнинг норасо ҳолати, бунда бир кўз қорачиғи кўрилаётган буюмга тўғри қараган, иккинчиси эса бурун томонга (яқинлашувчи ғилайлик) ёки чеккага (узоқлашувчи ғилайлик) оғган бўлади.

Турлари

Функсионал ғилайлик ва фалажланиш ғилайлиги фарқ қилинади.

Функсионал ғилайлик

Функсионал ғилайликда кўз ташқи мускуллари, уларнинг оптик аппарати ёки кўз тўр пардасининг функсиялари бузилади. Кўпинча ёш болаларда учрайди. Болаларда икки кўзнинг ҳамкорликда нормал ишлаш фаолияти 2—3 ёшидан бошлаб ривожланади. Шу даврда бола қаттиқ қўрқса ёки қизамиқ, скарлатина, дифтерия, грипп каби оғир юқумли касалликлар билан касалланса ёки кўз нур синдириш фаолияти нормал ривожланмаса, функсионал ғилайлик пайдо бўлади. Уни дори-дармон, узоқ давом этадиган турли кўз машқлари ёки операция йўли билан даволаш мумкин. Функсионал ғилайликда соғ кўз қўл билан беркитилса, ғилай кўз тўғри тура олади.

Фалажланиш ғилайлиги

Фалажланиш ғилайлигида эса соғ кўз қўл билан беркитилса, ғилай кўз шундайлигича тураверади, тўғрига қарай олмайди. Чунки унинг ташқи мускуллари шикастланган ёки мия қобиғи пардаларининг яллиғланиши натижасида бутунлай фалажланган бўлади. Бу ғилайликни операция йўли билан даволаш қийин. Ғилай қўз доим яхши кўрмайди, чунки нур унинг кўз ичи сариқ доғида эмас, балки ўша қийшиқ кўз қорачиғи рўпарасидаги бошқа нуқтага тушади.

Давоси

Ғилайликни қанча тез даволаса, шунча яхши. Биринчи навбатда, бола кўзини текширтириб, кўзойнак тақдириш керак. Сўнгра унинг кўриш қобилиятини ўстириш учун соғ кўз беркитиб қўйиб, ғилай кўзга турли машқлар буюрилади. Булар фойда бермаса, операция қилинади. Ҳозирги микрохирургик йўл билан 2—3 яшар болалардаги ғилайлик тузатилмоқда.

Яна қаранг

Манбалар