Jump to content

Гилон

From Ziyosfera
(Redirected from Gelon)

Гилон, Гелон — Эрондаги тарихий вилоят. Каспий денгизининг жанубиғарбий соҳилида жойлашган. Мил.ав. VIII аср — мил. VI асрларда Гилон ҳудудида гел қабиласи (ҳозирги гилонлар аждоди, вилоят номи ҳам шундан олинган) яшаган. VIII—IX асрларда Гилонни араблар босиб олган. 1307—70 йиллар мўғулларга тобе бўлган. 1370 йилдан XVI асргача Гилоннинг шарқий қисми — Лохижонда Саидлар давлати бўлган. Гилоннинг асосий қисми 1385 йилдан Амир Темур ва Темурийлар давлати, XVI аср бошидан Эрон сафавийлари таркибида. Эрон инқилоби (1905-11) ва 1918-21 йилларда Эрондаги миллий озодлик ҳаракатининг муҳим маркази бўлган. Хусусан, Гилоннинг Рашт ш.да Гилон республикаси, мавжуд бўлган. Гилон Эроннинг энг бой вилоятларидан бири бўлиб, ўрта асрларда айниқса ўзининг ипаги билан шуҳрат қозонган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил