Jump to content

Шабкўрлик

From Ziyosfera
(Redirected from Gemeralopiya)

Шабкўрлик (форс – тун, кеча) — қоронғида кўриш қобилиятининг бузилиши. Шабко'рлик кўпинча туғма бўлиб, болалик ва ўсмирлик даврида асосан ўғил болаларда кузатилади, аксарият оилавий-ирсий хусусиятга эга бўлади. Симптоматик шабко'рлик кўзнинг турли органик касалликлари (глаукома, кўрув нерви атрофияси, хориоретинит ва ҳоказо) да касалликнинг бир белгиси сифатида учрайди. Функсионал шабко'рлик кўпроқ овқат таркибида А витамини етишмаслиги ёки бўлмаслиги натижасида пайдо бўлади. Шаҳарда бемор ним қоронғи ёки яхши ёритилмаган хоналарда, куннинг ғирашира пайтларида ва тунда, ёруғдан қоронғига ўтганда кўра олмай қолади (айни вақтда ёруғликда яхши кўради). Кейинроқ ранг ажрата олмаслик аломатлари намоён бўлади, асосан, кўриш майдони торайиб, кўриш ўткирлиги ҳам пасаяди. Шабко'рликга кўз тўр пардаси таёқча ҳужайралари структурасининг органик ўзгаришлари ёки шу ҳужайра таркибига кирувчи кўз пурпури (родопсин)нинг функсионал етишмовчилиги сабаб бўлади. Кўз пурпури оқсилнинг А витамини билан ҳосил қилган комплекси бўлиб, кўзнинг қоронғиликка мослашувида муҳим аҳамиятга эга. У ёруғлик таъсирида (ретинин ва специфик оқсилга) парчаланади, қоронғида эса (бевосита А витамини иштирокида) тикланади ва шу билан таёқча ҳужайралар функсионал қобилиятини тиклайди. Шабко'рликга хос аломатлар сезилса дарҳол мутахассис шифокорга кўриниш лозим[1].

Сабаблари

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Шабкўрлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ш-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Голдман, Леэ. Голдман'с Cеcил Медиcине, 24тҳ, Пҳиладелпҳиа: Элсевиэр Саундерс, 2012 — 2429-бет. ИСБН 978-1-4377-2788-3.