Грамм-эквивалент
Appearance
(Redirected from Gramm-Ekvivalent)
Грамм-эквивалент — кимёвий элемент ёки модданинг кимёвий эквивалент массасига сон жиҳатдан тенг қилиб олинган граммлар ҳисобидаги миқдори. Кимёвий элементнинг грамм-эквивалентини топиш учун унинг атом массасини валентлигига бўлиш керак. Масалан, алюминийнинг эквиваленти 9 (атом массаси 27, валентлиги 3)га тенг, унинг грамм-эквиваленти 9 г. Сулфат кислотанинг эквиваленти 49 (мол. м. 98, негизлилиги 2), унинг грамм-эквиваленти 49 г ва ҳоказо. Грамм-эквивалент ҳажмий анализда кенг қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |