Jump to content

Гродно

From Ziyosfera
Гродно

беларусча: Гродна
Гродно
Байроқ
Гродно
Герб
Мамлакат Беларус
Вилоят Гродно вилояти
Асос солинган 1128
Илк эслатилиши 1128
Майдон 14,211 км2 (5,487 кв ми)
Расмий тил(лар)и беларус тили ва рус тили
Аҳолиси
 (2023)
358 717
Зичлиги 2515,43 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+3
Телефон коди +375 152
Почта индекс(лар)и 230000—230030, 231700
Автомобил коди 4

Гродно (беларусча: Гродна) — Беларусдаги шаҳар, Гродно вилоятининг маркази. Неман дарёси соҳилида. Дарё пристани. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 307 минг (1998). Кимё ("Химволокно", "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмалари), машинасозлик ва металлсозлик, енгил (тўқимачилик ва кўн поябзал) саноати ривожланган. Мебел фабрикаси бор, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 3 олий ўқув юрти (шу жумладан университет), 2 театр, тарих-археология музей-қўриқхонаси бор. Гродно 1128-йилдан маълум. 1376-йилдан Литва ва Полшада, £ 1795-йилдан Россия империяси, 1920 – 39 йилларда Полша таркибида. Борисоглебск черкови (XII аср), Кўҳна қаср (XVI аср охири), Янги қаср (XVIII аср ўрталари), иеузит костёли (17 – XVIII асрлар) сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил