Jump to content

Гулбаҳор Тожимирзаева

From Ziyosfera
Гулбаҳор Тожимирзаева
Тожимирзаева Гулбаҳор Баҳодировна
Ўзбекистон металлургия уюшмаси раиси
Мансаб даври
2025-йил июн
Наманган металлургия заводи бош директори
Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раиси ўринбосари
Мансаб даври
2025-йил май
Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгаши депутати
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1991-йил 25-июл (1991-07-25) (35 ёш)
Ўзак қишлоғи, Янгиқўрғон тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР
Мукофотлари „Фаол тадбиркор“ кўкрак нишони (2022)

Гулбаҳор Баҳодировна Тожимирзаева (инглизча: Гулбакҳор Тожимирзаэва; 1991-йил 25-июл, Янгиқўрғон тумани, Наманган вилояти) — ўзбекистонлик тадбиркор[1], Ўзбекистон металлургия уюшмаси раиси,[2] Наманган металлургия заводи ва Б.А. Ҳолдинг бош директори[3]. Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгаши депутати.[4]

Таржимаи ҳоли

Гулбаҳор Тожимирзаева 1991-йил 25-июлда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг Ўзак қишлоғида туғилган[5]. Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети халқаро иқтисод ва савдо йўналишида таҳсил олган.[1]

Фаолияти

Тадбиркорлик

2014-йилда Гуанчжоу шаҳрида „Гуангзҳоу Шенгли Траде Cорпоратион“ компаниясига асос солган. Компания импорт-экспорт, транспорт ва логистика хизматлари билан шуғулланган.[1]

Кейинчалик Ўзбекистондаги „Wангда Метал“, „Аwинер Агро“, „БА Солар Энергй“ ва „Чина Cар“ лойиҳаларида фаолият юритган. Наманган вилояти Чуст туманидаги „Таи Чанг Спеcиал Стеэл“ қўшма корхонасига раҳбарлик қилган.[5] Наманган металлургия заводи бош директори сифатида ишлаб чиқариш ва транспорт масалалари билан шуғулланган.[6] Б.А. Ҳолдинг бош директори лавозимида металлургия, қурилиш ва савдо лойиҳаларида фаолият олиб боради[3]. Чина Ҳоусе қурилиш компанияси асосчиси ҳисобланади.[7]

Металлургия уюшмаси

2022-йил 12-августда Бекободдаги Ўзбекистон металлургия комбинатида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда қатнашган. Мулоқотда Наманган эркин иқтисодий зонасига темир йўл тортиш ва металлургия корхоналарини бирлаштирувчи уюшма ташкил этиш таклифларини билдирган.[6].[8]

2025-йил июнидан Ўзбекистон металлургия уюшмаси раиси. Уюшмани ташкил этишга бағишланган йиғилиш Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида ўтказилган. Унда йигирмага яқин корхона вакиллари қатнашган.[2]

Уюшма металлургия корхоналарининг хомашё таъминоти, корхоналар ўртасидаги ҳамкорлик ва соҳага оид норматив ҳужжатлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.[9]

2026-йил январида уюшманинг 2025-йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинган. Унда корхоналар ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик, маҳсулот сифати, ишлаб чиқаришни янгилаш ва хорижий ташкилотлар билан алоқалар муҳокама этилган.[10]

Халқаро ҳамкорлик

2024-йил январида Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида ўтказилган Ўзбекистон–Хитой тадбиркорлари форумларида қатнашган.[1]

Ўзбекистон металлургия уюшмаси раиси сифатида Москвада ўтказилган металлургия форумида маъруза қилган. Унда металлоломни қайта ишлаш, Ўзбекистон корхоналарининг хомашёга эҳтиёжи ва Россия билан ҳамкорлик масалаларини кўтарилган.[11]

2025-йилда Эрон пўлат ишлаб чиқарувчилари уюшмаси билан музокараларда қатнашган. Икки уюшма ўртасида хомашё ва маҳсулот етказиб бериш, қўшма саноат лойиҳалари, мутахассислар тайёрлаш ва энергия самарадорлиги бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган.[12]

Ўзбекистон халқаро кончилик ва металлургия форуми — УИМФ дастурига уюшма раиси сифатида киритилган.[13]

2026-йил 13-октабрда Ўзбекистон металлургия уюшмаси Жаҳон пўлат ассоциациясининг (Wорлд Стеэл Ассоcиатион) аффилланган аъзолари сафига қабул қилинган. Тожимирзаева ташкилотда уюшма вакили сифатида қайд этилган.[14][15]

Жамоат ва сиёсий фаолияти

Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгаши депутати.[4]

2025-йил майида Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.[16][17]

Спорт

Шотокан карате-до билан шуғулланган, қора белбоғ соҳибаси. 2024-йилга келиб 3-дан даражасига эга бўлган.[18][19] 2007-йил Ҳиндистонда ўтказилган халқаро карате турнирида ғолиб бўлган.[20]

Мукофотлари

  • „Фаол тадбиркор“ кўкрак нишони — (2022).[21]
  • Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг „Ишбилармон аёл — 2023“ кўрик-танлови ғолиби.[1]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Одил Олимжонов. „«Янги Ўзбекистон тадбиркорлари сафида эканлигимдан фахрланаман»“ (уз). Ревиэw.уз (2024-йил 25-март).
  2. ↑ 2,0 2,1 „В Узбекистане учредили Ассоциацию металлургии Республики“ (ру). Металлоснабжение и сбыт (2025-йил 30-июн).
  3. ↑ 3,0 3,1 „9 предпринимателей из Намангана, которые добились успеха в бизнесе“ (ру). WЕпрожеcт (2026-йил 13-март).
  4. ↑ 4,0 4,1 „Тожимирзаева Гулбахор Баходировна“ (уз). Халқ депутатлари Чуст тумани Кенгаши.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Ўз бизнесини йўлга қўйиш муваффақ бўлган тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева“ (уз). Ёшлар овози (2023-йил 10-май).
  6. ↑ 6,0 6,1 „Гулбаҳор Тожимирзаева: Тадбиркорларга э'тибор мени юртимга қайтишга ундади“ (уз). Янги Ўзбекистон (2022-йил 17-август).
  7. ↑ „Б.А Ҳолдинг бош директори ўзи билан нималар олиб юради?“ (уз). Спот (2026-йил 17-июн).
  8. ↑ „Металлургияни ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди“ (уз). Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти (2022-йил 12-август).
  9. ↑ „Руководство и структура“ (ру). Ўзбекистон металлургия уюшмаси.
  10. ↑ Насиба Зиёдуллаева. „Гулбаҳор Тожимирзаева: “Биз бир-биримизга рақиб эмасмиз, балки ҳамкасблармиз”“ (уз). ЎзА (2026-йил 12-январ).
  11. ↑ „В Москве состоялись Ценовой металлургический форум и отраслевое Общее собрание, организованные РА «Русмет» совместно с Ассоциацией НСРО «РУСЛОМ.КОМ» и АО «ТБанк»“ (ру). Русмет.
  12. ↑ „ИСПА, Узбекистан Металлургй Ассоcиатион сигн МоУ то боост стеэл cоллаборатион“ (эн). МЕСтеэл (2025-йил 1-сентябр).
  13. ↑ „Гулбаҳор Тозҳимирзаэва“ (эн). Узбекистан Интернатионал Мининг & Металс Форум.
  14. ↑ „wорлдстеэл элеcц неw оффиcерс анд wелcомес неw мемберс“ (эн). Wорлд Стеэл Ассоcиатион (2026-йил 13-октябр).
  15. ↑ „Ҳадеэд CЕО Абдулқадер Алмубарак беcомес неw wорлдстеэл чаирман“ (эн). СтеэлРадар.
  16. ↑ „Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмасига раис тайинланди“ (уз). Кун.уз (2025-йил 31-май).
  17. ↑ „“Ўзбекистон Миллий Иқтисодий Ҳамкорлик” уюшмаси ташкил этилди“ (уз). УзРепорт.неwс (2025-йил 29-май).
  18. ↑ „«В числе предпринимателей Нового Узбекистана»“ (ру). Ревиэw.уз (2024-йил 25-март).
  19. ↑ „Каждый день — это возможность“ (ру). Правда Востока (2024-йил 9-июл), с. 3.
  20. ↑ „Путин туфайли хитой тилини ўрганганман — Хитойдаги ўзбек келини ҳаёти тарихи“ (уз). Хабар.уз (2020-йил 16-апрел).
  21. ↑ „“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида“ (уз). Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти (2022-йил 19-август).