Ҳамза Имонбердиев
Appearance
- Википедияда исми Ҳамза ва фамилияси Имонбердиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Ҳамза Имонбердиев – таниқли ўзбек болалар шоири[1][2].
Ҳаёти
Ҳамза Имонбердиев – (1954-1997)—йиллар оралиғида яшаган. 1954-йилда Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятига қарашли „Сузоқ“ қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Ўртада мактабни аъло баҳолар билан тамомлагач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кириб, уни имтиёзли диплом билан битиради.
Фаолияти
Шоир узоқ йиллар „Тонг юлдузи“ газетасининг адабиёт бўлимини бошқаради. 1986-йилда „Чўлпон“ болалар нашриёти ташкил топгач, шу нашриётда умрининг сўнгги дамларигача муҳаррир вазифасида хизмат қилди.
Асарлари
„Quvnoqlar quvonchi“
„Shokoladxo‘rlar“
„G‘aroyib pufak“
„Kulgi shaharchasi“
Манбалар
- ↑ „Ҳамза Имонбердиев“. гулхан.уз. Қаралди: 16-декабр 2024-йил.
- ↑ „Режа: Ҳамза Имонбердиевнинг ҳаёти ва ижоди“. https://azkurs.org/.+2024-yil 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-декабр 2024-йил.