Ҳинд илонбўйини
| Ҳинд илонбўйини | ||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Биологик классификация | ||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||
| Анҳинга меланогастер Пеннант, 1769
| ||||||||||||||||||||||
Ҳинд илонбўйини тарқалган ҳудудлар
| ||||||||||||||||||||||
Синонимлари
| ||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||
Ҳинд илонбўйини (лотинча: Анҳинга меланогастер) — қоравойсимонлар туркумининиг илонбўйинлар оиласига мансуб, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг тропик ҳудудларида тарқалган сув қуши. Дарё ва кўл бўйида яшайди. Унинг бўйни узун ва ингичка, тумшуғи эса теккис ҳамда учи ўткир. Қоравойлар сингари, сув остига тўлиқ шонғиган ҳолда балиқ овлайди. Балиқни сув остида тумшуғи билан санчиб тутади.
Сузаётганида қушнинг танаси сув остида қолади, сув юзасида эса фақат узун ва ингичка бўйни кўриниб туради. Шу сабабли у «илонқуш» деб ҳам аталади. Қоравойлар сингари, патларидан сув ўтади. Шу боис илонқуш кўпинча қанотларини икки томонга ёйган ҳолда тош ёки дарахт шохида ўтириб, патларини қуритади.
Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида маҳаллий қабилалар илонбўйинлардан дарёларда балиқ овлашда фойдаланади. Бунинг учун қушнинг бўйнига ҳалқа боғланиб, унинг тутган ўлжасини ютиб юборишига йўл қўйилмайди. Шунга ўхшаш усул Жануби-Шарқий Осиёнинг айрим ҳудудларида қоравойлар ёрдамида балиқ овлашда ҳам қўлланилади[1].
Таксономия ва систематика
Ҳинд илонбўйини (Анҳинга меланогастер) илонбўйинлар (Анҳингидаэ) оиласига мансуб тўрт турдан бири, Америка илонбўйини (Анҳинга анҳинга), Африка илонбўйини (Анҳинга руфа) ва Австралазия илонбўйини (Анҳинга новаэҳолландиаэ) билан қардош ҳисобланади. Бир вақтлар ушбу турларнинг барчаси Ҳинд илонбўйинининг осттурлари сифатида қаралган[2].
Ҳинд илонбўйинининг осттурлари мавжуд эмас[3].
Манбалар
| Қушлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- ↑ Стонор, CР (1948). "Фишинг wитҳ тҳе Индиан Дартер (Анҳинга меланогастер) ин Ассам". Ж. Бомбай Нат. Ҳист. Соc. 47 (4): 746–747. https://biodiversitylibrary.org/page/48201904.
- ↑ Ҳаррисон, C. Ж. О. (1978-10). „Остеологиcал Дифференcес ин тҳе Лег Бонес оф Тwо Формс оф Анҳинга“. Эму - Аустрал Орнитҳологй (инглизча). 78-жилд, № 4. 230–231-бет. дои:10.1071/МУ9780230. ИССН 0158-4197.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам) - ↑ Андоза:ИОC WБЛ