Jump to content

Ҳофиз Маматбува

From Ziyosfera

Маматбува ҳофиз (асли Муҳаммад Сатторов; 1885.14.1 — Марғилон — 1969.4.3) — Ўзбекистон халқ ҳофизи (1941). Халқ хонанда ва созандалари (Болтабой ҳофиз ва бошқалар)дан халқ ашула йўлларини ўрганган. Ҳамза бошчилигидаги агитбригада, Ўзбек этнографик труппасида (1925—26), Ҳамза театрида (1926—30) хонанда. Уруш йиллари Янгийўл мусиқали драма ва комедия театри студиясида ёш санъаткорларга ашула йўлларини ўргатган. Г. Рахимова раҳбарлигидаги фронт консерт бригадасида хизмат қилган. Ҳофиз Маматбува "Кўп эрди ҳасратим", "Бир келсун", "Айладинг", "Кулинг", "Фиғонким", "Сайдинг қўя бер, сайёд" каби катта ашулаларни маҳорат билан ижро этган. У "Ушшоқ", "Чоргоҳ", "Муножот", "Сегоҳ" ашула йўлларини, айрим замонавий қўшиқлар ("Ўзбекистондир", "Шодлик эцангчи ёшлар", "Дилраболар" каби)ни катта ашула услубида айтган. Ж. Султанов, М. Узоқов сингари ўнлаб халқ санъаткорларининг устози бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил