Jump to content

Хост

From Ziyosfera
(Redirected from Host)

Хост, Хуст, Хашт — ўрта асрларда Тохаристонга мансуб шаҳарлардан бири. Андароб ш. (Шим. Афғонистон) яқинида, Банда дарёси бўйида, алКурза водийсида жойлашган. Х. алоҳида округ ("амал") маркази бўлиб, унга 4 тоғ дарёси бўйлаб ўтган 4 йўл туташган. Хитой сайёҳи Сюан Сзан асарида Х. Тохаристондаги Кюсито мулки сифатида қайд этилган. VII асрда бу ерда 3 та Будда ибодатхонаси ва бир неча роҳиблар бўлган. Бу ерда араблар истилоси даврида қалъа бўлиб, унда Низак Табархон (Низак Тархон) Қутайба ибн Муслим таъқибидан қочиб яширинган. Қутайба бу мустаҳкам қалъани куч билан эгаллай олмай, уни фақат ҳийла билан забт этган.

Х. IX—X аср манбаларида қайд этилган. IX асрда Х.да жоме масжиди бўлган. X асрда Х. ҳосилдор ерли, қалин боғларга эга озода ва гўзал шаҳар ҳисобланган. Унда арабларнинг "ашраф" қабиласи яшаган, бу қабила XII асрда Самъоний асарида ҳам қайд этилган. Мўғуллар истилосидан лўнг , шунингдек, Амир Темур ва темурийлар даврида Балхга, XVI—XVII асрларда эса Балх хонлигига тобе бўлган. Ўрта аср Х. шаҳри ҳозир ҳам ўз номини сақлаб қолган. У XX аср бошида Фаранг билан бирга Каттагон ҳокимига тобе бир ўлкани ташкил қилган.

Адабиёт

  • Ахмедов Б. А., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязичним источникам ИХ — начале ХИИИ вв., Т., 1996.