Ҳудайда
Appearance
Ҳудайда — Яман Араб Республикасидаги шаҳар. Аҳолиси 360 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Мамлакатнинг Қизил денгиз бўйидаги муҳим пор-ти: четга кофе, қуруқ мевалар, тери, пахта чиқарилади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Механика устахоналари, пахта тозалаш, озиқ-овқат, тамаки, ёғочсозлик корхоналари, ип газлама фабрикаси мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Ҳ.нинг эски шаҳар қисмида Боб ал-Мушриф дарвозаси, Катта масжид сақланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |