Jump to content

Ҳурулнисо бегим

From Ziyosfera
(Redirected from Hur-ul-Nisa Begum)
Ҳурулнисо Бегим
Темурийзода малика
Туғилиши Акбаробод, Бобурийлар империяси
Вафоти Ажмер, Бобурийлар империяси
Дафн этилган жой Ажмер, Бобурийлар империяси
Уй Темурийлар сулоласи
Отаси Шоҳ Жаҳон
Онаси Мумтоз Маҳал бегим
Дини Сунни Ислом

Ҳурулнисо бегим (1613-йил 30-март – 1616-йил 5-июн) – темурийзода малика, Бобурийлар императори Шоҳ Жаҳон ва унинг турмуш ўртоғи Мумтоз Маҳалнинг биринчи қизи.

Ҳаёти

Ҳурулнисо бегим 1613-йил 30-мартда Акбарободда туғилган, отаси томонидан бобоси император Жаҳонгир уни ўз қизи сифатида қабул қилган ва Ҳурунисо Бегим исмини берган. У шаҳзода Хуррам ва унинг рафиқаси Аржумандбонунинг ўн тўрт фарзанди орасида энг каттаси бўлган.

Вафоти

1616-йил 21-майда Ҳурулнисо бегим чечакка чалинган ва 5-июнда вафот этган. Маликага қаттиқ боғланиб қолган Жаҳонгир неварасининг ўлимидан қаттиқ қайғуга ботган ва уни дафн этишга ўзида куч тополмай, Мирзо Ғиёс бегимдан бу маросимни ўтказишни илтимос қилади. Жаҳонгир набираси ўлимидан кейинги дастлабки икки кун хизматкорларининг ҳеч бирини хонасига киритмаган. Учинчи куни ғамга чидай олмай, шаҳзода Хуррамнинг уйига бориб, бир неча кун қолиб кетади[1].

Невараси чоршанба куни оламдан ўтгани учун Жаҳонгир бу кунни „Гумшамба“ деб аташни буюрган. У Ажмердаги Муиниддин Чишти қабри ёнига дафн этилган[2].

Манбалар

  1. ↑ Эмперор, Жаҳангир. Тҳе Жаҳангирнама: мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Wашингтон Д. C; Неw Ёрк: Фреэр Галлерй оф Арт, Артҳур М. Саcклер Галлерй, Смитҳсониан Институтион; Охфорд Университй Пресс, 1999 — 194-бет. 
  2. ↑ Саркар, Кобита. Шаҳ Жаҳан анд Ҳис Парадисе он Эартҳ. Агра, Индиа: К.П. Багчи & Cомпанй, 2007 — 187-бет.