Ибодат (арабча: عبادت — сиғинмоқ, бош эгмоқ) — ғайритабиий кучларга (худо, руҳ ва бошқалар) сиғиниш, илтижо қилиш. Ибодат ҳар қандай динга хос. Турли динларда турлича Ибодат қилинади. Диний эътиқоднинг таркибий қисми сифатида Ибодат қатъий тартиб ва қоидаларга бўйсундирилган. Масалан, христианлар хочга чўқинадилар, мусулмонлар кунига беш вақт намоз ўқиб ибодат қиладилар. Исломда диний пок ҳисобланмаганлар, акли норасолар, хасталар Ибодат дан озод қилинган. Ибодат якка ҳолда ёки кўпчилик бўлиб бажарилади. Диний таълимотга кўра, бутун борлиқни унутиб, ўзини фақат худога яқинлигини, унга итоаткорлигини ҳис этган ҳолда ибодат қилиш керак[1].
Манбалар
Ҳаволалар