Иброҳим Лўдий
Appearance
(Redirected from Ibrohim Lo‘diy)
Иброҳим Лўдий (?-1526) — Лўдийлар сулоласининг учинчи ва сўнгги вакили, Деҳли султони (1517—1526). 1517-йил отаси Сикандар (1488—1517) вафотидан сўнг тахтга ўтирган. Иброҳим Лўдий ўз хукмронлиги даврида ички низоларга барҳам бериб, марказий хокимиятни мустаҳкамлаган, қўшни Гвалиор рожаси Викрамажит ва Мевар рожаси Рано Санго устидан ғалаба қозонган. Аммо, 1526-йил Бобур билан бўлган Панипат жангида енгилиб, ҳалок бўлган.
Иброҳим Лўдий даврида мамлакатда илм-фан ва маданият бирмунча тараққий этган. Ўша вақтларда бунёд этилган бир қанча меъморий ёдгорликлар ҳозиргача сақланиб қолган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |