Jump to content

Ичиномия (Чиба)

From Ziyosfera
(Redirected from Ichinomiya, Chiba)
Ичиномия

一宮
Шаҳарча
Скйлине оф Ичиномия
Ичиномия
Байроқ
Ичиномия
Герб
Мамлакат Япония
{{{минтақа_тури}}} Канто вилояти
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2020-йил декабр)
12 494
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди 0475-42-2111

Ичиномия (японча: 一宮町, Ичиномия-мачи?) Япониянинг Чиба префектурасида жойлашган шаҳарчадир[1]. 2020-йил 31-декабр ҳолатига кўра, шаҳарчада 5643 та хонадонда 12494 нафар аҳоли истиқомат қилади[2] ва аҳоли зичлиги 1 км² га 540 кишидан тўғри келади. Шаҳарнинг умумий майдони 65,38 квадрат километр (25,24 ми²).

Географияси

Ичиномия Чиба префектурасининг шарқий қисмида, префектура пойтахти Чибадан тахминан 35 километр ва Токио марказидан 60-70 километр узоқликда жойлашган.

Марказий Босо ярим оролининг Тинч океани соҳилига қараган шаҳарнинг шарқий қисми машҳур Кужукури пляжининг бир бўлагини ўз ичига олади. Ғарбий қисми эса Босо тепалиги тизмасида ўрнашган бўлиб, ўрмонга қадар чўзилган узун ва чуқур водийлардан таркиб топган. Ҳудуд қишлоқ хўжалиги суви учун тарқоқ сув ҳавзаларига эга. Ичиномия дарёси шимолда, шарқдан ғарбга томон оқиб ўтади ва Тинч океанига бориб қуйилади. Шаҳардаги энг баланд чўққилар қуйидагилардир: Широяма тоғида 150 метр (490 фт), собиқ қал’а жойи, Такафужи тоғи 83 метр (272 фт) ва Гундари тоғи 70 метр (230 фт).

Қўшни муниципалитетлар

Чиба префектураси

Иқлими

Ичиномия нам субтропик иқлимга эга (Кöппен Cфа), ёзи иссиқ ҳамда қиши салқин ва қор ёғмайди. Ичиномияда ўртача йиллик ҳарорат 15,4 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1717 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 26,0 °C, энг паст ҳарорати эса январда, 5,8 °C атрофида бўлади[3].

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[4], Ичиномия аҳолиси сони сўнгги 20 йил ичида ўсиб бормоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
195010,953—    
196010,694−2.4%
19709,929−7.2%
198010,486+5.6%
199011,135+6.2%
200011,648+4.6%
201012,042+3.4%

Тарихи

Ҳозирги Ичиномия ҳудудида туб ерлик аҳоли эрамиздан олдинги даврлардан буён яшаб келган. Ҳудуд ўз номини Тамасаки зиёратгоҳи, Ичиномия ёки Казуса вилоятининг биринчи зиёратгоҳи номидан олган. Сенгоку даврида Босо ярим оролининг деярли мустақил ҳукмдорлари бўлган Сатоми сулоласи Ичиномияда қал’а қурдилар. Ҳудуд 1703-йил Генроку зилзиласидан вайрон бўлган, шу давр давомида сунами қирғоқдан 1,5 километр ичкарига кириб борган. Эдо даврида бу ҳудудда Ичиномия домени деб номланган 13000 коку феодал ҳудуди ҳукмронлик қилган. Меидзи даври бошлангандан сўнг, ҳудуд тез сур’атлар билан ёзги дам олиш масканига айлантирилди, кўплаб таниқли сиёсатчилар, ҳарбий арбоблар, рассомлар ва ёзувчилар ёзги қароргоҳларни ташкил этишди. Ичиномия шаҳарчаси 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан Чосеи туманида ташкил этилган. Ичиномия 1953-йил 3-ноябрда қўшни Торами қишлоғи билан бирлаштирилган.

Ҳукумат

Ичиномия тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 13 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Чосеи туманидаги бошқа муниципалитетлар билан биргаликда Ичиномия Чиба префектураси ассамблеясига биттадан аъзони қўшиш ҳуқуқи мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Чиба 11-округи таркибига киради.

Иқтисодиёти

Ичиномиянинг асосий тармоғи ихтисослашган қишлоқ хўжалиги бўлиб, асосан помидор, полиз экинлари ва мевалар етиштиришга ихтисослашган. Туристик ва курорт саноати ҳам маҳаллий иқтисодиётнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Шаҳар, шунингдек, Минами Канто газ кони ҳам жойлашган бўлиб, табиий газ қазиб олиш маҳаллий иқтисодиётга ўз ҳиссасини қўшади.

Таълим тизими

Ичиномия шаҳар ҳокимияти томонидан бошқариладиган иккита давлат бошланғич мактаби ҳамда битта давлат ўрта мактабига эга. Шаҳарда Чиба префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган битта давлат юқори мактаби фаолият юритади. Префектурада ногиронлар учун битта махсус таълим мактаби ҳам бунёд этилган.

Транспорт

Темир йўл

ЖР Шарқ — Сотобо линияси

  • Казуса-Ичиномия — Торами

Магистрал йўл

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

Галерея

Ичиномия шаҳар ҳокимияти
Цуригасаки серфинг пляжи
Ичиномия Касуте харобалари (Чиба)
Ҳосеи-жи (Таито)
Торами кўчалари

Манбалар

  1. ↑ "一宮(町)" (жа). Ниҳон Даиҳякка Зеншо (Ниппоника) [Ичиномия]. Токё: Шогакукан. 2012. ОCЛC 153301537. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. https://web.archive.org/web/20070825113418/http://rekishi.jkn21.com/. Қаралди: 2012-11-26. 
  2. ↑ „Ичиномия тоwн оффиcиал статистиcс“ (жа).
  3. ↑ Ичиномия cлимате дата
  4. ↑ Ичиномия популатион статистиcс

Ҳаволалар