Иқбал Барака
| Иқбал Барака | |
|---|---|
| Таваллуди |
1942 (ёши 83–84) Қоҳира, Миср |
| Таълими |
Искандария университети Қоҳира университети |
Иқбал Барака (اقبال بركة (араб тили); 1942-йилда туғилган) — мисрлик журналист, аёллар ҳуқуқлари фаоли ва ёзувчи. Иқбал йигирма йилдан ортиқ вақт давомида аёллар учун мўлжалланган „Ҳаwаа“ журналининг бош муҳаррири бўлиб хизмат қилган. Барака Миср ҳамда ислом жамиятида аёлларнинг ўрнини оширишга қаратилган фаолияти билан танилган. У Араб дунёсидаги энг таъсирли феминистлардан бири сифатида эътироф этилади[1].
Илк ҳаёти ва таълими
Барака 1942-йилда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида туғилган.[1]. У Қоҳиранинг Ал-Заҳир туманида жойлашган либерал, ўрта табақали оилада ўсиб-улғайган. Оилада унинг мутолаа қилишига ҳамда таълим олишига доимий рағбат бериб келинган[2].
У 1962-йилда Искандария университетининг инглиз тили йўналиши бўйича бакалавр даражасини олган. Кейинчалик, 1979-йилда Қоҳира университетида араб адабиёти бўйича иккинчи бакалавр даражасига эга бўлган[1]. Қоҳира университетида таҳсил олиш жараёнида у Қуръон ва ҳадисларда аёл кишининг ўрни ҳамда ролини атрофлича ўрганган[3].
Фаолияти
Искандария университетиини тамомлагач, Барака Пҳилипс кўпмиллатли конгломератида жамоатчилик билан алоқалар соҳасида ишлаган. Кейинчалик ушбу ишни тарк этиб, таржимон сифатида фаолият юритган. Сўнгра инглиз тили ўқитувчиси лавозимида ишлаш учун Қувайтга кўчиб ўтган[4].
Мисрга қайтгач, у инглиз тилидаги радиода журналист сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Кейинчалик Росе ал-Йūсуф медиа гуруҳига қарашли „Сабаҳ Эл Кҳеир“ („Хайрли тонг“) журналида муҳаррир бўлиб ишлай бошлаган[1][5]. Ушбу лавозимда ишлаш жараёнида у инсон ҳуқуқлари ҳамда исломда аёлнинг ўрни масалаларида ислом мутафаккирлари билан тез-тез мунозараларга киришган[2].
1993-йилда у аёллар учун мўлжалланган „Ҳаwаа“ журналига бош муҳаррир этиб тайинланган. Унинг асосий мақсади фақат уй бекаси бўлиш сирларига эътибор қаратиб келган ушбу консерватив нашрни сиёсат, инсон ҳуқуқлари ва аёллар ҳақидаги мақолалар манбасига айлантириш эди[6]. Кейинчалик у ўзининг қарашларини шундай таърифлаган: „Мен аёлларни шунчаки мода дизайнерлари ва маникюрчиларнинг воситаси эмас, балки биз ҳал қилишимиз керак бўлган ҳақиқий ва жиддий манфаатлар ва ташвишларга эга, деган қарашни асосий мезон деб биламан“[5]. У журналидаги лавозимидан гендер тенглигини доимий равишда тарғиб қилиш учун фойдаланиб келган[7][4]. Барака журнални 20 йилдан ортиқ вақт давомида, яъни 2014-йилгача бошқарган[7][8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Экбал Барака“. Араб Wорлд Боокс. Қаралди: 2020-йил 22-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 Ал-Рефаиэ, Ёуссеф. Сеcрец оф Эгйптиан Cреативе Wомен. Дас Ламар Публишинг Ҳоусе, 2019.
- ↑ Алшариф, Асма „Реноwнед wритер фигҳц фор wомен'с ригҳц ин Ислам“. Тҳе Cараван (2006-йил 19-ноябр). Қаралди: 2020-йил 22-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 Араб wомен wритерс : а cритиcал референcе гуиде, 1873-1999, ʻĀшūр, Раḍwá,, Гҳазоул, Фериал Жабоури, 1939-, Реда-Мекдаши, Ҳасна,, МcCлуре, Мандй, Cаиро, Эгйпт, Новембер 2008. ИСБН 978-977-416-267-1. ОCЛC 503115837.
- ↑ 5,0 5,1 Фернеа, Элизабетҳ Wарноcк, 1927-2008.. Ин сеарч оф Исламиc феминисм : оне wоман'с глобал жоурней. Неw Ёрк: Доубледай, 2010. ИСБН 978-0-307-77385-2. ОCЛC 773582885.
- ↑ „Алл абоут Эве“ (эн-УС). Чиcаго Трибуне (1993-йил 25-июл). Қаралди: 2020-йил 21-октябр.
- ↑ 7,0 7,1 „Фемнисц ин Эгйпт“. Аҳл АлҚуран. Қаралди: 2020-йил 21-октябр.
- ↑ „Медиа Монитор Эгйпт - 13“. Ал Саwт Ал Ҳурр Араб Нетwорк фор Медиа Суппорт (жуне–аугуст 2014). 2020-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган.