Jump to content

Ирқчилик

From Ziyosfera

Ирқчилик — ирқий камситиш сиёсати. Инсон ирқларининг жисмоний ва руҳий жиҳатдан ҳар хиллиги, ирқий тафовутларнинг жамият тарихи ва маданиятига ҳал қилувчи таъсири, одамларнинг азалдан олий ва паст ирқларга ажратилганлиги ҳақидаги қоидаларга асосланади. Шу даъволарга кўра, олий ирқлар гўё бошқа ирқлар устидан ҳукмронлик қилишга даъват этилган, сивилизациянинг бирдан-бир бунёдкорларидир, паст ирқлар эса юксак маданиятни яратишга ва уни ҳатто ўзлаштиришга ҳам қобилияциздир. Франсуз Ж. А. Гобино XIX аср ўрталарида биринчи бор Ирқчилик ғоясини суриб, орийларни "олий ирқ" деб эълон қилади. Ирқчилик фашизмнинг расмий мафкурасига айланган. Ирқий камситиш, кишиларнинг бирон-бир гуруҳини ирқий ва этник аломатига кўра мажбуран ажратиш ҳамда апартеидни оқлашда ирқчиликдан фойдаланилади. Ирқчилик сионизм билан ҳамоҳанг . Ирқчилик халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган бир қанча ҳужжатларда, жумладан, Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенсияда кескин қораланган. Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31-августда мазкур Конвенсияга қўшилган.[1] Францияда африкаликларга, хусусан африкаликларга нисбатан камситиш доимий равишда минималлаштирилмоқда.[2]

Яна қ.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ https://www.lemonde.fr/societe/article/2023/02/15/racisme-91-des-personnes-noires-en-metropole-se-disent-victimes-de-discrimination_6161879_3224.html Раcисме : 91 % дес персоннес ноирес эн мéтрополе се дисент виcтимес де дисcриминатион