Jump to content

Испания фуқаролар уруши

From Ziyosfera
(Redirected from Ispan fuqarolar urushi)
Испания фуқаролар уруши
Икки жаҳон уруши оралиғи даври ва Иккинчи Жаҳон урушининг бошланиши

Юқоридан пастга ва чапдан ўнгга:
Саналар 1936-йил 17-июл — 1939-йил 1-апрел
Уруш ери
Натижа * Миллатчилар ғалабаси
Рақиблар
* Республикачилар (Испания Республикаси) * Миллатчилар (Испания давлати)
Қўмондонлар
* Мануэл Азаñа * Франcисcо Франcо
Кучлар
1936:
  • 446 800 жангчи[1]
  • 31 та кема
  • 12 та сув ости кемаси
  • 13 000 денгизчи

1938:

  • 450 000 пиёда аскар
  • 350 та самолёт
  • 200 та танк

Қўшимча:

  • 59 380 халқаро кўнгилли
  • 3 015 совет техниклари
  • 772 совет учувчилари
1936:
  • 58 000 аскар
  • 68 500 жандарм
  • 16 та оператив кемалар
  • 7 000 денгизчи[2]

1938:

  • 600 000 пиёда аскар
  • 600 та самолёт
  • 290 та танк

Қўшимча:

Йўқотишлар
* 110 000 жангда ҳалок бўлганлар (қатл қилиш билан бирга)[3][4]
  • 50 000–200 000 тинч аҳоли (миллатчилар ҳудудида)[5][6][7]
* 90 000 жангда ҳалок бўлганлар[3][4]
  • 38 000–110 965 тинч аҳоли (республикачилар ҳудудида)[8][9][10]
Ҳисоб-китоблар бир-биридан кескин фарқ қилади[шарҳ 1]

Испания фуқаролик уруши (испанча: гуэрра cивил эспаñола) — 1936-йилдан 1939-йилгача республикачилар ва миллатчилар ўртасида олиб борилган. Республика тарафдорлари Иккинчи Испания Республикасининг чап қанотга мойил бўлган Халқ фронти ҳукуматига содиқ бўлганлар ва уларнинг таркибига социалистлар, анархистлар, коммунистлар ҳамда сепаратистлар кирган[11]. Қарама-қарши бўлган миллатчилар эса Испания давлатини (Эстадо Эспаñол) ташкил этган бўлиб, фашистик фалангистлар, монархистлар, консерваторлар ва анъаначилар иттифоқидан иборат эди. Уларни Германиядаги нацистлар ва Италиядаги фашистлар қўллаб-қувватлаган. Унга ҳарбий хунта бошчилик қилган. Унда генерал Франcисcо Франcо тез орада устун мавқега эга бўлган. Ўша даврдаги халқаро сиёсий вазият сабабли уруш турлича талқин қилинган: кимдир уни синфий кураш, бошқалар диний кураш ёки диктатура билан республикачи демократия ўртасидаги кураш деб билган; яна бошқалар уни инқилоб билан қарши инқилоб ёки фашизм билан коммунизм ўртасидаги тўқнашув сифатида кўрган. Миллатчилар урушда ғалаба қозонишган[12]. Уруш 1939-йил бошида якунланган ва Испанияни Франcо бошчилигидаги режим 1975-йил ноябригача, яъни унинг ўлимигача бошқарган.

Уруш 1936-йил июл ойида Халқ фронти ҳукуматига қарши Испания Республикаси қуролли кучлари генераллари гуруҳи томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришининг қисман муваффақияцизликка учраши натижасида бошланди. Миллатчилар фраксияси ўнг қанот гуруҳларидан иборат бўлиб, улар орасида христиан анъаначилари партияси CЕДА, монархистлар (шу жумладан, бир-бирига қарама-қарши бўлган алфонсистлар ва диний консерватив карлистлар) ҳамда фашистик сиёсий партия — Фаланге Эспаñола де лас ЖОНС мавжуд эди. Шу билан бирга, ҳеч бир муҳим шаҳарлардаги қўзғолончи бўлинмалар ҳокимиятни қўлга кирита олмади, бу эса Испанияни ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан иккига бўлиб қўйди. Қўзғолонга қарши курашда чап қанот ижтимоий ҳаракатлар ва партиялар қуроллантирилди, милициялар тузилди. Бу эса республика назоратидаги ҳудудларда тезкор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришларга олиб келди; ушбу жараён кейинчалик Испания инқилоби деб аталган. Миллатчи кучлар Фашистик Италия ва Нацистлар Германиясидан ўқ-дори, аскарлар ва ҳаво қўлловини олдилар, республика тарафини эса Совет Иттифоқи ва Мексика қўллаб-қувватлади. Буюк Британия, Франсия ва АҚШ республика ҳукуматини расман тан олган бўлсалар-да, улар бетарафлик сиёсатини юритишди. Шунга қарамай, бу давлатларнинг ўзидан ҳам ўн минглаб фуқаролар бевосита урушда қатнашиб, асосан республика тарафини қўллаб-қувватловчи Халқаро бригадалар сафида жанг қилишган.

Франcо аста-секин миллатчиларнинг асосий етакчисига айланди. 1937-йилга келиб у Испания давлатининг диктатори бўлди ҳамда фалангизим ғояларини ўз сиёсатига қўшиб олди[13]. Миллатчилар жануб ва ғарбдаги таянч ҳудудларидан олдинга силжиб, 1937-йилда Испания шимолий соҳилининг катта қисмини эгаллашди. Улар Мадрид ва унинг жануби ҳамда ғарбида жойлашган ҳудудларни қамал остига олдилар. 1938—1939-йилларда Каталониянинг катта қисми босиб олингач ва Мадрид Барселонадан узилиб қолганидан сўнг, республикачиларнинг ҳарбий аҳволи бутунлай ачинарли тус олди. 1939-йил 5-мартда республика ҳукуматидаги коммунистик таъсирнинг тобора кучайиши ва ҳарбий вазиятнинг ёмонлашиши даъволарига жавобан, полковник Сегисмундо Cасадо миллатчилар билан тинчлик ўрнатиш мақсадида республика ҳукуматига қарши ҳарбий тўнтариш уюштирди. Бироқ бу ташаббусларни Франcо рад этди. Ўша йилнинг ўзида, март ойида, Мадридда республика ичидаги фраксиялар ўртасида тўқнашувлар юз берди. Шундан сўнг Франcо пойтахтга кириб келди ва 1939-йил 1-апрел куни ғалабасини эълон қилди. Республика тарафдорлари билан боғлиқ юз минглаб одамлар Испаниядан қочиб, асосан Франсиянинг жанубидаги қочоқлар лагерларига жойлашдилар[14]. Мамлакатда қолганларнинг кўпчилиги эса ғалаба қозонган миллатчилар томонидан таъқиб ва жазога учради.

Изоҳлар

  1. ↑ Қурбонлар сони бўлимига қаранг.

Манбалар

  1. ↑ Ларразáҳал, Р. Салас „Аспеcтос милитарес де ла Гуэрра Cивил эспаñола“. 2022-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-сентябр.
  2. ↑ „Wаршипс оф тҳе Спаниш Cивил Wар (1936–1939)“. кбисмарcк.cом. 2020-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 22-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 Тҳомас, Ҳугҳ. Тҳе Спаниш Cивил Wар. Пенгуин Боокс. Лондон. 1977 (анд латер эдитионс).
  4. ↑ 4,0 4,1 Cлодфелтер 2017, с. 339.
  5. ↑ Cасанова 2010, с. 181.
  6. ↑ Маэстре, Франcисcо; Cасанова, Жулиáн; Мир, Cонхита; Гóмез, Франcисcо (2004). Морир, матар, собревивир: Ла виоленcиа эн ла диcтадура де Франcо. Групо Планета. ИСБН 978-8484325062.
  7. ↑ Жаcксон, Габриэл (1967). Тҳе Спаниш Републиc анд тҳе Cивил Wар, 1931–1939. Принcетон Университй Пресс. ИСБН 0691007578.
  8. ↑ Беэвор, Антонй. Тҳе Баттле фор Спаин; Тҳе Спаниш Cивил Wар 1936-1939. Пенгуин Боокс. 2006. Лондон. п. 87
  9. ↑ Зубиńски, Тадеусз. Wожна домоwа w Ҳисзпании 1936-1939. Фронда, 2015 — 423-бет. ИСБН 9788371779732. 
  10. ↑ Видал, Céсар. Чеcас де Мадрид. Деболсилло, 2004. ИСБН 84-9793-168-8. 
  11. ↑ Граҳам, Ҳелен; Престон, Паул „Тҳе Спаниш Популар Фронт анд тҳе Cивил Wар“, . Тҳе Популар Фронт ин Эуропе (эн). Лондон: Палграве Маcмиллан, 1987 — 106–130-бет. ИСБН 978-1349106189. 
  12. ↑ Жулиá, Сантос. Ун сигло де Эспаñа. Полíтиcа й соcиэдад (эс). Мадрид: Марcиал Понс, 1999. ИСБН 8495379031. „Фуэ десде луэго луча де cласес пор лас армас, эн ла қуэ алгуиэн подíа морир пор cубрирсе ла cабеза cон ун сомбреро о cалзарсе cон алпаргатас лос пиэс, перо но фуэ эн менор медида гуэрра де религиóн, де наcионалисмос энфрентадос, гуэрра энтре диcтадура милитар й демоcраcиа републиcана, энтре револуcиóн й cонтрарреволуcиóн, энтре фасcисмо й cомунисмо.“ 
  13. ↑ Қуирога, Алежандро. Ригҳт-Wинг Спаин ин тҳе Cивил Wар Эра Солдиэрс оф Год анд Апостлес оф тҳе Фатҳерланд, 1914-45. Блоомсбурй, 12 Жулй 2012 — 91, 137-бет. ИСБН 9781441114792. 
  14. ↑ „Рефугеэс анд тҳе Спаниш Cивил Wар“. Ҳисторй Тодай. 2019-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-август.

Адабиётлар

Қўшимча ўқиш учун

Ҳаволалар

Филмлар

Тасвирлар

Академиклар ва ҳукуматлар

Архивлар