Jump to content

Исро сураси

From Ziyosfera
Каҳф ←   17–сура  → Наҳл
Исро сураси — سورة الإسراء
Қуръон нусхаларидан биридаги Исро сураси сарлавҳаси. Юқорида ўнгдан: 1. Ояти 111, 2. Марказда қизил рангда сура тартиб рақами 17, қора рангда - суранинг иккинчи номи - Бани Исроил сураси ва Маккий, қизил рангда нозил бўлган тартиби - 50, 3. Рукуъси сони - 12; Пастда ўнгдан: 1. Сура:Маккий, 2. Тиловат тартиби:17, 3. Нозил бўлиш тартиби:50, 4. Рукуъси:12, 5. Ояти:111, 6. Пораси (Жузи):15 деб кўрсатилган.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Тунги сайр[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 282–293[4]
Жуз 15
Сура рақами 17
Оятлар сони 111
Сажда ояти 109-оят[5]
Рукуълар сони 12[6]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[7]
Сўзлар сони 1559
Ҳарфлар сони 6480
Нозил бўлиш тартиби 50[8]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Каҳф сураси  Кейингиси 17 Олдингиси  Наҳл сураси
Нозил бўлиш тартиби
Юнус сураси   Кейингиси 50 Олдингиси  Қасос сураси
                                   

Исро сураси (арабча: سورة الإسراء‎‎, номининг маъноси — Тунги сайр[9][10]) — Қуръоннинг 17-сураси. Маккий суралардан бири, 111 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 282–293[11]-саҳифасида ва 15-жузида жойлашган. 50-бўлиб нозил бўлган.

Асосий маъноси

Бу сурада ҳам бошқа Макка сураларида бўлгани каби эътиқод, Аллоҳ таолонинг якка-ёлғизлиги, қайта тирилиш аниқ маълумлиги борасида сўз кеца-да, ундаги энг асосий жиҳат пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсиятлари ва у зотга Аллоҳ томонидан ато этилган мўжизалар таъриф-тавсифидир. Бу сура Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбарига кўрсатган "сайр" мўжизаси ҳақида хабар бериш билан бошланади. Шу боисдан суранинг номи "Ал-исро" — "Тунги сайр" деб аталгандир.

Бу сурада Бани Исроил қавми хусусида ҳам сўз юритилиб, уларнинг туғён ва исёнлари ҳамда охират-оқибат топажак мусибатлари ҳақида хабар берилади. Шунинг учун айрим уламолар уни "Бани Исроил" сураси деб ҳам атайдилар.

Бу сура мўминларга ёлғиз Аллоҳ таологагина ибодат қилишдан кейинги энг зарур амал ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг ҳузурида таъзим-тавозуъ билан туриш, буюрган ишларини қулоқ қоқмай бажариш эканини уқтиради. Яна бу сурада борлиқдаги жонли-жонсиз барча мавжудот ўз вужудлари, ўзаро боғланишлари ва бир тартиб-интизомга сўзсиз бўйинсунишлари билан уларни яратган ҳам, бошқариб турган ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло эканлигига далолат қилиб туриши таъкидланади.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Қуръонда сажда ояти белгиси қўйилган оятлар рақами.
  6. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  7. ↑ Қуръондан кўрилган.
  8. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  9. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  10. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  11. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.

ИСРО СУРАСИ

Кейингиси: Каҳф сураси 17-сура — арабча матни Олдингиси: Наҳл сураси