Иссиқкўл (вилоят)
|
| |||||
| Маркази | Қоракўл | ||||
| Майдони | 43 100 км² | ||||
| Аҳолиси - Барчаси |
444 500 (2011) | ||||
| Давлат тили | Қирғиз тили, рус тили | ||||
| Губернатор | Мирбек Асанакунов | ||||
| ИСО 3166-2 | КГ-Й | ||||
| Соат минтақаи | УТC +6 | ||||
| Автомобил коди | И | ||||
Иссиқкўл вилояти — Қирғизистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1970-йил 11-декабрда ташкил этилган. Республиканинг шарқий қисмида. Шимолида Қозоғистон, жануби шарқда Хитой билан чегарадош. Майдони 43,5 км². Аҳолиси 427 минг киши (1990) йиллар ўрталари, асосан, қирғизлар, шунингдек, ўзбек, қозоқ, рус, украин, татар, уйғур ва бошқа ҳам яшайди. Маъмурий маркази — Қорақўл шаҳри.
Географияси
Иссиқкўл вилояти Тянииан тогларида жойлашган. Вилоят шимолидаги Иссиқкўл сойлигида Иссиқкўл кўли бор. Иссиқкўл сойлиги шимолида Кунгай Олатов (баландлиги 4770 м гача), жанубда Терскай Олатов (баландлиги 5216 м гача) тизмалари билан чегараланади. Терскай Олатовнинг жан. ён бағирлари пасайиб бориб баландлиги 2500–3850 м ли сиртларга қўшилиб кетади. Сиртларни жан.шарқда Қақшалтов тизмаси (Ға-лаба чўққиси, 7439 м) ўраб туради. Ғалаба чўққисидан шим. да Хонтангри чўққиси (6995 м) бор. Иссиқкўл сойлигининг иқлими мўътадил континен-тал. Ёзи илиқ, июлнинг ўртача температураси 16,9° (Корақўл), 17,5° (Тамға). Қиши юмшоқ, январ нинг ўртача температураси —2° (Тамға), —5, 7° (Қорақўл). Йилига ғарбда 100–200 мм, шарқда 400–500 мм ёғин ёғади. Сойликнинг шарқий шемила 2—3 ойгача қор эримай туради. Сиртларда июлнинг ўртача температураси 11 — 12°, январ ники —15° дан —16°гача; йилига 300 мм ёғин ёғади. Тоғларда 4500 м дан баландда температура йил бўйи 0° дан паст бўлади. Совуқсиз кунлар шарқда 141, ғарбда 158, шим. да 169, жан. да 182 кун. Вилоят ҳудудида Инилчиқ, Қаинди каби музликлар бор. Йирик дарёлари: Туп, Жирғалан, Чу, Сарижаз ва унинг ирмоклари. Иссиқкўл сойлигининг ғарбида чўл ва чала чўл, шарқида 2100 м баландликкача дашт, 2100 м дан 3200 м баландликкача ўтлоқидашт ва ўрмонлар, 3200–3300 м баландликдан алп ўтлоқлари, 3500– 3600 м дан баландда қор ва музликлар, яланг қоялар бор. Сутемизувчилардан силовсин, қўнғир айиқ, бўрсиқ, сувсар, барс, елик, тоғ такаси, арҳар яшайди. Кулранг суғур ва иқлимлаштирилган ондатра ҳамда тийин овланади. Иссиқкўлда сув паррандалари кўп. И. в. да Иссиқкўл қўриқхонаси бор.
Тарихи
Ҳудудий бўлиниши

Вилоятда 5 туман ва 2 та шаҳар мавжуд.
Аҳолиси
Иқтисоди
И. в. чорвачилик ривожланган, саноати ва курорт-санаторий хўжалиги ривожланаётган вилоят. Етакчи тармоқ ишлов берувчи саноатдир. Иссиқкўл электротехника бирлашмаси (жумладан, Қорақўл ва Қажисойдаги заводлар), тикувчилик фабрикаси, озиқ-овқат сано-ати корхоналари (Қорақўл, Григорев-ка), ёғочсозлик, кемасозлик, қурилиш материаллари корхоналари (Оқбулоқ, Қорақўл, Балиқчи) бор. Тошкўмир (Жирғалан) ва қўнғир кўмир (Қажисой) қазиб олинади. Қалай кони (Сарижаз дарёси ҳавзасида) топилган.
Қишлоқ хўжалиги нинг асосий тармоғи — чорвачилик, асосан, майин жунли қўйчилик, гўшцут чорвачилиги ва зотли йилқичилик ривожланган. Қўй, эчки, қорамол, йилқи боқилади. Ғалла ва дон, дуккаклилар, картошка экилади. Боғдорчилик катта аҳамиятга эга. Иссиқкўлда балиқ овланади. Бишкек-Балиқчигача темир йўл, автомобил йўли бор. Иссиқкўлда мунта-зам кема қатнайди. ГТед. институти, музейлар мавжуд. Иссиқ-кўлнинг шим. соҳилида курорт зонаси (Чўлпонота курорти)> Қорақўл атро- Фида иссиқ булоқ- лар ва шифобахш балчиқ асосида Оқсув ва Жетиўғуз балнеологик курортлари жойлашган.[1]