Жаи Вилас Маҳал
| Жаи Вилас Маҳал | |
|---|---|
| Жаи Вилас Маҳал | |
|
Гвалиордаги Жаи Вилас Маҳал | |
| Жойлашуви | Гвалиор, Ҳиндистон |
| Координаталар | 26°12′17″Н 78°10′07″Э / 26.2047°Н 78.1686°Э |
| Тури | Сарой, музей |
| Архитектура услуби | Италия, Коринф ва Тоскана меъморлиги |
| Архитектор | Майкл Филоз |
| Асосчи | Жаяжирао Синдия |
| Қурилиш якунланиши | 1874-йил |
| Ҳолати | Музей ва қароргоҳ |
| Сайти | Расмий сайти |
Жаи Вилас Маҳал — Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳрида жойлашган ХИХ асрга оид муҳташам саройдир. У 1874-йилда Британия Рожлиги даврида Гвалиор маҳарожаси Жаяжирао Синдия томонидан барпо этилган[1]. Ҳозирги кунда саройнинг асосий қисми 1964-йилда омма учун очилган „Живажирао Синдия музейи“га айлантирилган бўлса-да, унинг маълум бир қисмида ҳанузгача унинг авлодлари истиқомат қилади.
Тарихи ва тавсифи
Жаи Вилас Маҳал Европа меъморчилигининг ёрқин намунасидир. Дастлаб қирол Эдуард ВИИ ва қиролича Марямнинг Ҳиндистонга ташрифи чоғида уларни қабул қилиш мақсадида қурилган ушбу сарой Британия Рожлиги даврида Синдиялар хонадонининг нуфузи ва мавқейини намойиш этишга хизмат қилган. Бино Гвалиор Бош котиби ҳамда Халқ таълими бошқармаси директори, подполковник сер Майкл Филоз (1832–1925) лойиҳаси асосида қад ростлаган[2][3]. Сарой Бобурийлар ва Медичилар меъморий услубларининг уйғунлашувидан иборат. Унда турли меъморий ордерлар мужассамлашган: биринчи қавати Тоскана, иккинчи қавати Италия-Дориқ, учинчи қавати эса Коринф ордери асосида барпо этилган. Майдони 124 771 квадрат футни ташкил этувчи сарой ўзининг улкан Дарбор зали билан машҳур. Ушбу залнинг ички қисми зарҳал ва олтин ҳошияли жиҳозлар, баҳайбат гилам ҳамда ғоятда улкан қандиллар билан безатилган. Залнинг узунлиги 30 метр (100 фут), кенглиги 15 метр (50 фут) ва баландлиги 12 метрни (41 фут) ташкил этади. Дурбар залининг ички қисми зарҳал ва олтин буюмлар билан безатилган ҳамда улкан гилам ва улкан қандиллар билан безатилган.
Сарой 1877-йилда сер Уилям Ховард Расселл томонидан қуйидагича тасвирланган[4]:

Сарой 321 га 321 фут ўлчамдаги ички ҳовлини ҳисобга олмаганда, 124 771 квадрат фут майдонни эгаллайди. Бино икки қаватли бўлиб, ён қанотлари ва миноралари уч ҳамда беш қаватдан иборат. Унинг умумий узунлиги 106 футга тенг. Меъморий жиҳатдан биринчи қават Тоскана, иккинчи қават Италия-Дориқ ва учинчи қават Коринф ордери услубида ишланган. Қабулхонанинг ички ўлчами: узунлиги 97 фут-у 8 дюйм, кенглиги 50 фут, баландлиги эса 41 футдир. Шифти 21 футлик тош плиталар билан равоқли қилиб ёпилгани туфайли меъмор бино қовурғаларини яққол бўртитиб кўрсатишга муваффақ бўлган. Улар икки четидан хона бўйлаб устунлар қаторини (колоннада) ҳосил қилувчи қўшалоқ Коринф устунларига таянади. Саройнинг ички ва ташқи кўриниши аркада ҳамда колоннадаларнинг бетакрор уйғунлигини акс эттиради. Биргина қабул залини безатиш учун 300 000 дан ортиқ олтин баргчалари (зарварақ) сарфланган. Катта зинапоя зали, шунингдек, унинг рўпарасидаги хонанинг шифти 30 футлик яхлит тош плиталар билан ёпилган. Қарама-қарши жойлашган ушбу хона рақс тушиш учун мўлжалланган бўлиб, бу залларнинг ҳар бирининг узунлиги 50 футни ташкил этади. Дунёдаги энг нафис меҳмонхоналардан бири бўлган Катта меҳмонхона залига муҳташам қандиллар осилган ва деворларига баҳайбат кўзгулар ўрнатилган. Шаҳзоданинг каравоти, ювиниш анжомлари ва ваннаси соф кумушдан ишланган. Сарой қурилишига 1 100 000 рупийдан зиёдроқ маблағ сарфланган. Аммо боғ деворлари, темир панжаралар, боғлар, мебеллар, шиша жиҳозлар, муҳташам зинапоя ва қандиллар каби безаклар учун яна 500 000 га яқин рупий кетган. Майдони қарийб бир квадрат милни ташкил этувчи боғ ҳудудида бир нечта шаршара ва фавворалар мавжуд[4].
Катта хоналарнинг бирида Ҳиндистон темир йўл вазири бўлиб хизмат қилган Мадҳаврао Синдиянинг иш столи ва фотосуратлари сақланади. Кўплаб хоналар, жумладан, меҳмонхоналар, ётоқхоналар ва ювиниш хоналари қироллик оиласи учун қандай дабдабали безатилган бўлса, шундайлигича асраб қолинган[5]. Ўчоқлари, қозонлари, чинни идишлари ва бошқа анжомлари билан қироллик ошхонаси ҳам ўз ҳолича сақланган.
Ривоятларга кўра, вазни 3,5 тонна бўлган, 250 та лампочка билан жиҳозланган ва баландлиги 12,5 метрга (41 фут) етадиган иккита қандилни — дунёдаги энг катта жуфт қандилни — кўтара олишини синаб кўриш учун дорбор (сарой қабулхонаси) зали шифтига саккизта фил осиб кўрилган экан.
Кўплаб хоналарда ноодатий экспонатларни учратиш мумкин: қиррали биллур мебеллар, қотирилган йўлбарс терилари ҳамда ўз қайиғига эга бўлган фақат аёллар учун мўлжалланган сузиш ҳавзаси шулар жумласидандир. Саройнинг кенг таомхонасидаги энг кўзга кўринган экспонат (пиècе де рéсистанcе) — кечки овқатдан сўнг стол бўйлаб коняк ва сигараларни тарқатиш учун мўлжалланган жажжи кумуш поезд моделидир[6][7]. Ғарбча услубдаги таомхонадан фарқли ўлароқ, саройда маратха аслзодалари ташриф буюрганида фойдаланилган соф ҳиндча услубдаги таомхона ҳам тўлиқ сақланиб қолган.

Музейда Синдиялар сулоласининг Махараштра штатидаги Канхеркхед қишлоғидан чиққан камтарона келиб чиқиши тарихи сақланади (фамилия ҳинди/маратхи тилларида Шинде тарзида талаффуз қилинади). Оила ўз она қишлоғини 1726-йилдаёқ тарк этган бўлса-да, маратха меросини ҳамиша эъзозлаб келган. Муҳим саналарда Синдия хонадони вакиллари ҳанузгача учлари ўткир бурчакли, 60 метр (200 фут) Чандери ипакидан тайёрланадиган маратхача саллани (Шиндешаҳи пагди) кийиб юришади. Музейдаги экспонатлардан бирида ушбу ўзига хос саллани ўрашнинг мураккаб усуллари батафсил намойиш этилган[8].
Тарихий аҳамиятга молик ашёлардан яна бири — 1787-йилда Маҳадажи Синдия томонидан яна тахтга ўтқазилган Бобурий император Шоҳ Олам ИИ ҳадя қилган тахтиравондир. Роҳилла зодагонларидан бўлган Ғулом Қодир Деҳлини эгаллаб олиб, Бобурийлар сулоласини таҳқирлаган ва император Шоҳ Олам ИИ нинг кўзларини ўйиб кўр қилган эди. Бу фожиали воқеа Аллома Иқболнинг шеърида ҳам баён қилинган[9]. Шунда Маҳадажи Синдия Бобурийлар хонадонига ёрдамга келиб, Ғулом Қодирни асирга олган ва амалда Деҳлининг ҳақиқий ҳукмдорига айланган[10][11].
Манбалар
- ↑ Сcиндиа, Вижая Р.; Малгонкар, Маноҳар. Тҳе Ласт Маҳарани оф Гwалиор: Ан Аутобиограпҳй. СУНЙ Пресс, 1987. ИСБН 978-0-88706-659-7. Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ Wригҳт, Cолин „Гwалиор неw Палаcе (лоокинг Wест)“. www.бл.ук. 2023-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ „Тҳе Жаи Вилас Палаcе Мусеум: Абоут ус“. Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 Русселл, Сир Wиллиам Ҳоwард „Тҳе Принcе оф Wалес' Тоур: А Диарй ин Индиа; wитҳ Соме Аccоунт оф тҳе Висиц оф Ҳис Роял Ҳигҳнесс то тҳе Cоурц оф Греэcе, Эгйпт, Спаин, анд Португал“. С. Лоw, Марстон, Сеарле & Ривингтон (1877-йил 24-октябр). Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ Жаи Вилас Палаcе Гуиде, 2019
- ↑ Тҳе Греат Траин Банқуэт, Акшай Чаван, 4/26/2017
- ↑ „सरकारी डेयरी के दूध में मिलावट! | Говернмент Даирй Милк адултератион!“. Патрика Неwс (2015-йил 7-апрел). Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ „Меэт тҳе ласт сурвивинг роял турбан макер оф Сcиндиа фамилй“ (2019-йил 10-октябр). Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ „Аллама Иқбал Поэтрй کلام علامہ محمد اقبال: (Банг-э-Дра-131) Гҳулам Қадир Руҳела“. Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ „Тҳе Блиндинг оф а Мугҳал эмперор“. Минтлоунге (2019-йил 30-август). Қаралди: 2026-йил 15-ноябр.
- ↑ Малик, Заҳируддин; Калик, Заҳируддин (1982). "Персиан Доcуменц Пертаининг то тҳе Трагиc Энд оф Гҳулам Қадир Роҳилла, 1780-1789". Проcеэдингс оф тҳе Индиан Ҳисторй Cонгресс 43: 565–571. http://www.jstor.org/stable/44141288. Қаралди: 15 Новембер 2026.