Жанд
Appearance
Жанд — Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган ўрта аср шаҳри. Хоразмшоҳлар давлатининг шарқий истеҳкоми ҳисобланган. Бу ерларни Салжуқ босиб олмасдан олдин ҳам, Сирдарё этаги қипчоқлар қўлида мустақил ўлка (мулк) бўлган. XII аср ўртасига келиб, Ж. билан Фороб оралиғи бутунлай Хоразмшоҳлар (Такаш) қўлига ўтган. Хоразмшоҳлар Ж.дан туриб қипчоқлар ерига ҳарбий юришлар қилган. Ўша даврда Орол денгизи ҳам Жанд кўли деб аталган. 1220 й. Ж.ни Жўжихон эгаллаган. С. П. Толстое тадқиқотлари Ж. Қозоғистоннинг Қизилўрда ш. яқинидаги Жанқалъа ҳаробалари ўрнида бўлганлигини кўрсатади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |