Jump to content

Жеррй Маwиҳмингтҳанга

From Ziyosfera
Жеррй Маwиҳмингтҳанга
Жеррй Маwиҳмингтҳанга Одиша ФC таркибида (2025)
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жеррй Маwиҳмингтҳанга
Таваллуд санаси 1997-йил 9-март (1997-03-09) (29 ёш)
Таваллуд жойи Мизорам, Ҳиндистон
Бўйи 1.68 м
Амплуаси Вингер
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2017 ДСК Шиважианс 15 (2)
2016 →  Нортҳеаст Унитед 1 (0)
2017—2019 Жамшедпур 28 (1)
2019—2025 Одиша 112 (17)
2025—2026 Эаст Бенгал 0 (0)
2026— Среэниди Деcан 0 (0)
Миллий терма жамоа
2015 Ҳиндистон У19 3 (0)
2016—2017 Ҳиндистон У23 4 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Жеррй Маwаҳмингтҳанга (1997-йил 9-мартда туғилган) — ҳиндистонлик профессионал футболчи, Ҳиндистон футбол лигасининг Среэниди Деcан клубида вингер сифатида ўйнайди.

Клублардаги фаолияти

ДСК Шиважианс

Мизорамда туғилган Маwаҳмингтҳанга ўз фаолиятини ДСК Шиважианс академиясида бошлаган[1][2]. 2016-йил март ойида Маwаҳмингтҳанга жамоадоши Лаллианзуала Чҳангте билан бирга Англияда Ливерпоол клубининг академияси машғулот ўтказишга борган[1][3].

Жамшедпур

2017-йилнинг 23-июлида ДСК Шиважианс жамоасидаги мавсумни якунлаганидан сўнг, 2017–18-йилги Ҳиндистон Суперлигаси ўйинчилар драфтининг еттинчи босқичида Жамшедпур клуби Маwиҳмингтҳангани 2017–18-йилги Ҳиндистон Суперлигаси учун танлаб олган[4]. У Жамшедпурдаги дебютини 2017-йилнинг 18-ноябрида ўзининг собиқ жамоаси Нортҳеаст Унитед жамоасига қарши ўйинда ўтказган. У „Жамшедпур“ 0-0 ҳисобида дуранг ўйнаган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва учрашувни тўлиқ ўтказган[5].

2018-йил 17-январда Мавихмингтанга Ҳиндистон Суперлигасидаги илк расмий голини „Керала Бластерс“ устидан қозонилган 2-1 ҳисобидаги ғалабали ўйинда киритган. У учрашувнинг атиги 22-сониясидаёқ ҳисобни очди ва бу Ҳиндистон Суперлигаси тарихидаги энг тезкор голга айланган[6]. „Жамшедпур“ сафида ўтказган икки мавсуми давомида у жами битта гол урди ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширган.

Одиша

Жерри 2019–20-йилги Ҳиндистон Суперлигаси мавсуми учун янгидан ребрендинг қилинган „Одиша“ клуби билан шартнома имзолаган. Одиша жамоасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ҳамда 5 та голли узатмани амалга оширган. 2020–21-йилги мавсум эса унинг жамоаси учун омадсиз кечган: Жеррй мавсум давомида яна 2 та гол уриб ва 5 та голли узатма берган. Ўзининг илк мавсумдаги кўрсаткичларини такрорлаганига қарамай, жамоа турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаган.

2021-йил 22-апрелда Одиша Жеррй билан шартномани узайтиришни эълон қилган[7]. Маwиҳмингтҳанга 3 голли узатма ва 2 гол билан 2021-22-йилги мавсумни яхши ўтказган, аммо Одиша 2021-22-йилги ИСЛ плей-офф босқичига чиқа олмаган. 2022-йилнинг 17-августида у 2022-йилги Дуранд кубоги мавсумининг очилиш ўйинида Нортҳеаст Унитедга қарши ўйинда дубл қайд этган. Бу ўйин Одишанинг 6-0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган[8].

Терма жамоадаги фаолияти

Маwиҳмингтҳанга Ҳиндистонни 19 ёшгача бўлганлар даражасида ҳимоя қилган[1]. 2017-йил июл ойида, „ДСК Шиважианс“ жамоасидаги мавсумдан сўнг, Маwиҳмингтҳанга Ҳиндистоннинг 23 ёшгача бўлганлар терма жамоаси таркибига жалб этилган.[9].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „НЕУФC Сигнс Жеррй & Зуала, Cоунтрй'с мост промисинг Фоотбалл Талент“. Индиан Супер Леагуэ (2016-йил 16-май). 2016-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 7-октябр.
  2. ↑ Дҳар, Пуласта „Ёунг Жеррй макес ан импрессион“. ливеминт.cом. 2020-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
  3. ↑ Банержеэ, Ритабрата „Wҳен Одиша ФC'с Жеррй Маwиҳмингтҳанга траинед wитҳ Трент Алехандер-Арнолд ат Ливерпоол“. www.гоал.cом. Одиша: Гоал (2020-йил 6-июл). 2022-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 7-август.
  4. ↑ „ИСЛ 2017 плаер драфт, ас ит ҳаппенед: АТК, Жамшедпур ФC анд Пуне стрике биг“. Тҳе Фиэлд (2017-йил 23-июл). Қаралди: 2017-йил 2-ноябр.
  5. ↑ „Нортҳеаст Унитед 0-0 Жамшедпур“. Соccерwай.
  6. ↑ „Жамшедпур ФC'с Жеррй Маwиҳмингтҳанга Сcорес Фастест Эвер Индиан Супер Леагуэ Гоал“. Гоал.cом (2018-йил 17-январ). Қаралди: 2018-йил 19-январ.
  7. ↑ „Одиша ФC эхтендс cонтраcт wитҳ Жеррй Маwиҳмингтҳанга“. спорцтар.тҳеҳинду.cом (2022-йил 22-апрел). Қаралди: 2022-йил 3-декабр.
  8. ↑ „Ҳалф а дозен фор Одиша ФC то старт тҳе cампаигн!“. одишафc.cом (2022-йил 17-август). Қаралди: 2022-йил 18-август.
  9. ↑ „Индиа У-23 Натионал Теам: Вишал Каитҳ, Лаллианзуала Чҳангте Амонг 23-мембер Сқуад Фор Сингапоре Тоур“ (2017-йил 7-июл). Қаралди: 2017-йил 2-ноябр.

Ҳаволалар