Калиабор жанги
Калиабор жанги (шунингдек, Калиабар жанги номи билан ҳам танилган) — Бобурийлар империяси қўшини ва Аҳом қироллиги ўртасида бўлиб ўтган дарё-денгиз жанги. Бобурийлар қўшинига саркарда Мир Жумла ИИ, Аҳом қўшинига эса Боргоҳаин бошчилик қилган. Жанг 1662-йил 3-мартда ҳозирги Ассом ҳудудидаги Браҳмапутра дайроси бўйида, Калиабор яқинида бўлиб ўтган.
| Калиабор жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мир Жумланинг Ассомга босқини | |||||||
Ассом ва ундан оқиб ўтадиган дарё | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
Тарихий ма’лумот
Аҳом қироллиги ва Бобурийлар империяси ўртасида кўплаб урушлар бўлиб ўтган. Бобурийлар тахти учун кураш давомида Аҳомлар фуқаролар урушидан фойдаланиб, Камруп ҳудудини эгаллаб олдилар. Аурангзеб Бобурийлар тахтига ўтиргач, фуқаролар урушида уни қўллаб-қувватлаган Декан саркардаларидан бири Мир Жумла ИИ ни Бенгал ноиби этиб тайинлади[1].
1661-йил ноябрга келиб, Мир Жумла ўзининг расмий хабарчиси хабарига кўра, «Ассом кофирларига қарши муқаддас уруш» деб та’рифланган ҳарбий юришни бошлашга тайёр эди[2].
Тайёргарлик ва дастлабки тўқнашувлар
Аҳомлар қўшини
Аҳомлар фойдаланган ҳарбий қайиқларнинг аниқ сони, шунингдек, уларнинг кўпчилиги қандай қурилгани ва қай тариқа бошқарилгани ҳақидаги ма’лумотлар нома’лум.
Бобурийлар қўшини
Бобурийлар ноиби Мир Жумла 12 000 нафар отлиқ, 30 000 нафар пиёда аскар ҳамда юзлаб кемалардан иборат флотилияни тўплади. Ушбу кемалар орасида ўнта ғураб — ҳар бири 14 та тўп билан қуролланган ва тўртта эшкакли қайиқ ёрдамида тортиладиган сузувчи артиллерия платформаси ҳам бор эди[2].
Аҳом қал’аларининг эгалланиши
Бобурийлар босқинчи қўшини дарё оқими бўйлаб юқорига секин ҳаракатланиб, Жогигҳопа каби стратегик қал’аларни қамал қилди. Қўшин юришини давом эттиришидан олдин ушбу қал’алар бўйсундирилди.
Жанг
Бобурийлар қўшини Ноwгонг туманидаги Калиаборга етиб келди. Бу ердан бошлаб Браҳмапутра дарёси бўйлаб тепаликлар жойлашгани сабабли, Бобурийлар қўшини дарё соҳилидан узоқлашишга мажбур бўлди ва флотилиядан ажралиб қолди. Босқинчи қуруқлик қўшинининг ҳарбий флотдан вақтинча узилиб қолиши Аҳомларга ўзлари кутган ҳужумни бошлаш имконини берди. Бобурийлар флотининг асосий қўшиндан ажралиб қолиши, шунингдек, адмирал Ибн Ҳусайннинг айрим кемалар билан бирга флотнинг асосий қисмида кутилмаганда йўқлиги Аҳомларнинг Бобурийлар флотига ҳужум қилиши учун қулай шароит яратди[3].
Бироқ ҳужум муваффақияциз якунланди. Бунга Бобурийлар ҳарбий кемаларининг ўзига хос тузилиши ҳамда улар таркибида Европа кемаларидан иборат отряднинг мавжудлиги сабаб бўлиб, бу ҳолат Бобурийларга устунлик берди.
Оқибатлари
Қочиб кетаётган кўплаб Аҳом жангчилари уларга шафқат қилмаслик ҳақида буйруқ олган Бобурийлар аскарлари томонидан та’қиб этилиб, ўлдирилди. Қочишга муваффақ бўлган 50 нафар Аҳом жангчиси эса ўз ҳукмдори томонидан оғир жазога тортилди. Аҳомлар адмирали қиёфасини ўзгартириб яширинишига қарамай, қўлга олинди. Бироқ Мир Жумланинг юқори мартабали амалдорлари илтимосига кўра, у озод қилинди. Аҳомларнинг қолган 300 та кемаси Мир Жумла қароргоҳидан тахминан бир мил узоқликда лангар ташлаган эди. Эртаси куни улар тўплардан ўққа тутиш орқали чўктирилди. Дарёнинг нариги соҳилига қочган Аҳом аскарлари ҳам та’қиб қилиниб, уларнинг айримлари асирга олинди. Натижада Ассом ҳарбий флотининг жанговар салоҳияти бутунлай йўқ қилинди. Бу Мир Жумланинг Аҳомларга қарши юриши давомидаги энг ҳал қилувчи ғалабаси бўлди[4].
Жангдан сўнг Аҳомлар босқинни қайтаришнинг имкони йўқ, деган хулосага келиб, Гҳарагҳатдаги пойтахтларини тарк этдилар. Мир Жумла қўшини шаҳарни талон-торож қилди, бироқ кўп ўтмай муссон мавсуми бошланиши билан оғир шароитга дуч келди. Уруш кейинги йили Гҳилажҳаригҳат шартномаси имзоланиши билан якунланди.
Манбалар
- ↑ Саркар 1951, с. 208.
- ↑ 2,0 2,1 Ричардс 1993, с. 167.
- ↑ Саркар 1951, сс. 238–239.
- ↑ Саркар 1951, с. 240.
Адабиётлар
- Рой, Атул Чандра. А Ҳисторй оф Мугҳал Навй анд Навал Wарфарес (эн). Wорлд Пресс, 1972.
- Саркар, Жагадиш Нараян. Тҳе Лифе оф Мир Жумла, тҳе Генерал оф Аурангзаб (эн). Тҳаcкер, Спинк, 1951.
- Чаттержеэ, Анжали. Бенгал ин тҳе Реигн оф Аурангзиб, 1658-1707 (эн). Прогрессиве Публишерс, 1967. ИСБН 978-0-8426-1193-0.
- Ричардс, Жоҳн Ф.. Тҳе Мугҳал Эмпире (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1993. ИСБН 978-0-521-56603-2.