Калки
Калки (санскритча: कल्कि, калки) — ҳиндуийликда мессия, Вишнунинг аватари, унинг ўнинчи мужассамланиши[1][2]. Вишну ушбу аватарада оқ рангли қора отда ёки аксинча — қора рангли оқ отда тасвирланади[1]. Унинг қўлида алангаланиб турган қилич бўлиб, қилич ёрдамида душманларини қириб ташлайди, дунёни вайрон қилади ва дҳармани қайта тиклайди, шу орқали вайрон қилинган дунёнинг келажакда қайта тикланишига тайёргарлик кўради[1]. Бу Вишнунинг ягона „келажакдаги“, масиҳийлик хусусиятига эга аватаридир ва ҳинду хронологиясига кўра, Калиюга охирида содир бўлади. Калиюга ҳозирги тарихий давр бўлиб, унинг бошланиши милоддан аввалги 3102-йилга тўғри келади. Калиюганинг давомийлиги 432 минг йилни ташкил этади. Бу югалар ичидаги энг ёмонидир. Одамлар ўзларининг зарарли эҳтиросларига бериладилар, уларни ғазаб, қўрқув, аҳмоқлик, нафрат ва бошқа иллатлар эгаллайди.
Этимологияси
Ж. Л. Брокингтоннинг таъкидлашича, Калки исмининг сўзма-сўз маъноси — „ифлос, гуноҳкор“ — уни аватар сифатида кўриб чиқиш контекстида маънога эга эмас. Тадқиқотчи Отто Шрейдер ва „Маҳабҳарата“нинг айрим қўлёзмаларига таяниб, дастлабки карки („оқ бузоқ“) номи вақт ўтиши билан калки шаклига ўзгарган, деган тахминни илгари сурган[3][4].
Ўхшашликлар
Маданиятда
Калки асосида „Хонқизининг саргузаштлари“ мулцериалидаги От квамиси — Каалкининг исми ва ҳайвоний образи яратилган.
Рожер Желязнининг „Нур шаҳзодаси“ романида бош қаҳрамон „Биринчилардан бири бўлиб, у Маҳасаматман, Маитрея, Калкин, Будда, Маърифатга эришган зот, Будда номлари билан ҳам танилган“. „Эндиликда сен расман Вишнунинг аватари ҳисобланасан, унинг таълимоти эса энг ашаддий издошларидан айримлари томонидан нотўғри талқин қилинган“.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Жуковский, Копцева 2005.
- ↑ Мифы народов мира. М.: Советская энциклопедия, 1991 — 25-бет.
- ↑ карки (спокенсанскрит.орг)
- ↑ Ж. Л. Броcкингтон (1998). Тҳе Санскрит Эпиcс. БРИЛЛ Аcадемиc. пп. 287—288 wитҳ фоотнотес 126—127. ИСБН 90-04-10260-4.