Каннауж жанги
| Каннауж жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Бобурийлар ва Афғон урушлари | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Сур империяси | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Шершоҳ | Ҳумоюн Байрамхон (ПОW) Аскарий Мирзо Ҳиндал Мирзо Ҳайдар Бег | ||||||
| Кучлар | |||||||
| Баҳсли 30 000 (Аҳмад)[2] 15 000 (Али Хон)[1][3] ёки 5 000 киши (Аҳмад)[4] |
Баҳсли 100 000 отлиқ[5][2] 40 000–50 000 (Али Хон)[2][6] Кўп миқдордаги артиллерия[3] | ||||||
| Йўқотишлар | |||||||
| Нома’лум | Оғир | ||||||
Каннауж жанги ёки Билграм жанги (шунингдек, Ганга жанги номи билан ҳам танилган)[7] — 1540-йил 17-майда Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Каннауж шаҳри яқинида Шершоҳ ва Ҳумоюн қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган жанг. Тўқнашув Билграм яқинида юз берган ва унда Ҳумоюн мағлубиятга учраган[8][9].
Тарихи
1539-йил 26-июнда Шершоҳ бошчилигидаги қўшин Чауса жангида Ҳумоюн бошчилигидаги Бобурийлар қўшинини тор-мор этди. Бобурийлар императори Ҳумоюн жанг майдонидан қочиб, Ганг дарёсига сакради ва шу тариқа жон сақлаб қолди. Чауса жангидаги мағлубиятдан сўнг Ҳумоюн Аграга қайтиб, Шершоҳга қарши яна курашиш учун акаларидан ёрдам сўради. Акаларидан бири Ҳиндал Мирзо қўшинини унга ёрдамга юборишга ва’да берди. Бироқ бошқа акаси Комрон Мирзо Ҳумоюн қўмондонлиги остида ўз қўшинини юборишга рози бўлмади, чунки у тахтни ўзи эгаллашни истарди. Кейинчалик Комрон ҳокимиятни укаси Ҳумоюндан тортиб олишга муваффақ бўла олмади ва қўшини билан бирга Лоҳурга йўл олди. Шунга қарамай, Ҳумоюн Шершоҳга қарши жанг қилиш учун етарли миқдорда қўшин тўплашга муваффақ бўлди[10]. Чауса жангидаги ғалабадан сўнг Шер Хон ўзини султон деб э’лон қилди. У тобора кучайиб, катта обрў-э’тибор қозонди ва Шершоҳ унвонини қабул қилди. Бу вақтда Ҳумоюн ва унинг акалари эса самарасиз тортишувлар билан вақтларини беҳуда ўтказаётган эдилар[11].
Жанг

Мағлубиятдан сўнг Ҳумоюн Аграга қайтиб, акаси Ҳиндал Мирзонинг тартибсизликларига барҳам бериб, вазиятни яна изга солди[1]. Бобурийлар қўшини қисқа вақт ичида жанговар сафга тизилди. Ҳумоюн ва Мирза Ҳайдар марказий қисмга қўмондонлик қилдилар. Ҳиндал дарёга туташ чап қанотга жойлаштирилди, ўнг қанотга эса Ядгар Насир Мирзо бошчилик қилди. Аскарий илғор қисм бошига қўйилди. Қўшиннинг олдинги сафи беш минг нафар пилта милтиқ билан қуролланган аскар томонидан мустаҳкамланди. Э’тиборлиси, Бобурийлар қўшинида захира кучлари ҳам, қанотларни ҳимоя қилувчи алоҳида бўлинмалар ҳам йўқ эди. Уларнинг жанговар кучи тахминан 40 000 аскардан иборат бўлса-да, умумий қўшин сони қарийб 200 000 кишига етарди[12].
Мирза Ҳайдар афғон қўшинининг сонини тахминан 15 000 киши деб баҳолаган. Шершоҳ ўз қўшинини етти қисмга ажратди ва марказий қисмга шахсан қўмондонлик қилиб, ҳимоя хандақи ортида жойлашди. Рақибларидан фарқли равишда, у захира кучларини ҳамда ҳар икки қанотнинг ташқи чеккаларида жойлашган алоҳида бўлинмаларни сақлаб қолди. Унинг стратегияси Ҳумоюн қўшинининг чап қанотига кутилмаган ҳужум уюштириш, шу билан бирга Бобурийларни дарё ва та’минот йўлларидан узиб қўйишга қаратилган эди[12]. Ҳиндал дастлабки ҳужумга муваффақиятли қаршилик кўрсатди ва ҳатто жангнинг илк босқичида Жалал Хонни яралашга муваффақ бўлди. Шершоҳ бунга жавобан ўғлига қўшимча куч юборди. Шундан сўнг у ҳужумни кескин кучайтирди. Айни пайтда илғор қисмлар ўртасидаги тўқнашув Аскарий учун муваффақияциз кечди ва у афғонларнинг қаршилиги туфайли ортга чекинишга мажбур бўлди. Жанг натижасини ўзгартириши мумкин бўлган Бобурийлар артиллерияси эса жангга қўшила олмади, чунки тўқнашувнинг шиддат билан бошланиши оғир тўпларни керакли жойга олиб келишга имкон бермади. Мирзо Ҳайдар кейинчалик қайд этганидек, бирорта ҳам тўп ёки ўқотар қуролдан ўқ узилмаган, натижада артиллерия кучлари бутунлай самарасиз қолган эди[12].
Афғонларнинг тинимсиз ҳужуми остида Бобурийлар аскарлари ўз позицияларини ташлаб қочишни бошладилар. Ҳумоюн сафни қайта тиклаш ва қўшин устидан назоратни сақлаб қолишга уринган бўлса-да, вазиятни энди ўнглаб бўлмас эди. У жанг майдонини тарк этиб, Агра томон чекинишдан бошқа чора топа олмади. Дарёдан ўтиш ниҳоятда хавфли кечди ва кўплаб аскарлар сувга чўкиб ҳалок бўлди. Нариги соҳилга етиб борганида Ҳумоюн билан бирга фақат оз сонли соқчилар қолган эди. Маинпури минтақасидаги Бҳогаон яқинида унинг қўшинидан омон қолганларга маҳаллий аҳоли ҳужум қилгани вазиятни янада оғирлаштирди. Ниҳоят, Ҳумоюн аранг Аграга етиб борди, бироқ унинг қўшини деярли бутунлай тор-мор этилган эди[12]. Бобурийлар қўшинининг мағлубияти Ҳумоюннинг Синдга қочишига сабаб бўлди[13][14][15].
Ҳумоюннинг та’қиб қилиниши
Ушбу ҳал қилувчи ғалабадан сўнг Шершоҳ дарёдан ўтиб, Каннауж устидан назоратни қўлга киритди. Шундан сўнг у Бармазид Гаурни катта қўшин бошида Ҳумоюнни та’қиб қилиш ва уни Ҳиндистон яриморолидан қувиб чиқариш учун юборди. Бироқ унга очиқ жангга киришмаслик буюрилди. Бошқа бир қўшин Гвалиорни қамал қилишга йўналтирилди, қўшимча кучларга эса Самбҳал ва Ганг дарёсининг шарқида жойлашган ҳудудларни эгаллаб, назорат остига олиш вазифаси топширилди[16].
Бармазид Ҳумоюнни тинимсиз та’қиб қилиб, Аграгача етиб борди. Шаҳарга киргач, унинг қўшинлари у ерда қолган бир қанча Бобурийлар аскарини ўлдирди. Бир неча кундан сўнг Шершоҳ ҳам Аграга етиб келди. Бу вақт ичида у янги босиб олинган ҳудудларда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш билан шуғулланган эди. Бармазиднинг хатти-ҳаракатларидан хабар топган Шершоҳ бундан норози бўлиб, уни ортиқча қон тўкиш учун қаттиқ койиди. Шундан сўнг у собиқ императорни та’қиб қилишни давом эттириш вазифасини Бармазид ва Хаттасхонга топширди. Ҳумоюн Лоҳурга етиб келганида, уни та’қиб қилаётган афғон қўшинлари аллақачон Султанпур Лодҳигача етиб борган эди. Улар масофани жуда тез қисқартириб, Ҳумоюнга қайта куч тўплаш ёки ўз мавқеини тиклаш учун деярли имкон қолдирмадилар[12].
Оқибатлари
Каннауж жангидан сўнг Ҳумоюн деярли қочоққа айланди. У акалари билан бирга Аграга эсон-омон етиб борди, бироқ Шершоҳ қўшини билан уларни та’қиб қилаётгани сабабли шаҳарда қололмади. Ҳумоюн ҳатто Лаҳорга етиб бормасидан Шершоҳ Деҳли ва Аграни эгаллаб олгани ҳақида хабар топди. Шершоҳ Деҳли императори бўлди ва Сур империясига асос солди. Ҳумоюн Лоҳурда акалари билан учрашди, аммо уларнинг ҳар бири ўз манфаатларини кўзлагани сабабли Шер Хонга қарши курашиш учун бирлашган қўшин тўплай олмадилар. Комрон Панжоб ва Афғонистон хавфсизлигидан ташвишланаётган бўлса, Ҳиндал Синд устидан назоратни қўлга киритишни истарди. Каннауж жангидан кейин Ҳумоюн умрининг кейинги 15 йилини сургунда ўтказди[17].
Абу Носир Муҳаммад Ҳиндал Мирзо ўзининг Тарихи Рашидий (Тарикҳ-и-Рашиди) асарида Ҳумоюн қўшинининг мағлубиятини амирларининг нотўғри қарорлари ва узоқни кўра билмаслиги билан изоҳлаган. Унинг фикрича, улар ҳатто амир унвонига ҳам муносиб эмас эдилар. Жангда шахсан иштирок этган Мирза Ҳайдар юқори ҳарбий лавозимларга малакасиз ва қадрсиз кишиларнинг тайинланиши Бобурийлар қўшинининг жанговар салоҳиятига жиддий путур етказганини танқид қилган[18].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Бҳаттачаря 2020, с. 42 "Ат тҳе Баттле оф Билграм (1540), тҳе Мугҳал Армй cлашед wитҳ тҳе форcе оф Шер. Тҳанкс то Ҳумаюн’с пассиве леадершип, тҳе Мугҳалс wере дефеатед."
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Аҳмад 1931, с. 72.
- ↑ 3,0 3,1 Али Хон 1925, с. 40.
- ↑ Аҳмад, Низаму'ддин. 223. Табақат-и-Акбари. Вол. 2 (эн), 1931 — 71–72-бет.
- ↑ Тҳе Cамбридге Шортер Ҳисторй оф Индиа (эн). CУП Арчиве — 332-бет.
- ↑ Али Кҳан, Зулфиқар. Шер Шаҳ Сури, Эмперор оф Индиа. Cивил анд Милитарй Газетте Пресс, 1925 — 12-бет.
- ↑ Қанунго, каликаранжан. Шер Шаҳ Анд Ҳис Тимес, 1965 — 227-бет.
- ↑ Саркар, Ж.М. Белал Ҳоссаин. Ҳисторй оф Индиан Субcонтинент. Ҳасан Боок Ҳоусе, 2012 — 17-бет.
- ↑ „Баттле оф Билграм (1540)“. Индиан Эхпресс (2020-йил 2-ноябр). 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ „Баттле оф Канауж“. Индиан Cонтенц. 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ „Баттле оф Билграм“. Ҳисторй фор Эхам. 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 Шер Шаҳ анд Ҳис Суccессорс — 35-36-бет.
- ↑ Али Кҳан 1925, с. 34-36.
- ↑ Чандра, Сатиш. Ҳисторй оф Медиэвал Индиа: 800-1700 (эн). Ориэнт БлаcкСwан, 2007 — 216–217-бет. ИСБН 978-81-250-3226-7. Қаралди: 2024-йил 20-феврал (2023-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Меҳта, Ж. Л.. невер маде ан импрессион он ме,+бут ас соон ас И саw тҳис ман,+ит энтеред инто мй минд тҳат ҳе оугҳт то бе аррестед фор И финд ин ҳим тҳе қуалитиэс оф греатнесс анд тҳе маркс оф мигҳтинесс. Адванcед Студй ин тҳе Ҳисторй оф Медиэвал Индиа (эн). Стерлинг Публишерс Пвт. Лтд — 169-бет. ИСБН 978-81-207-1015-3. Қаралди: 2024-йил 20-феврал (2023-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ Шер Шаҳ анд Ҳис Суccессорс — 37-бет.
- ↑ „Ҳисторй“. Говернмент оф Уттар Прадеш’с Портал. 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-август.
- ↑ Аноошаҳр, Али (30 Оcтобер 2014). "Мугҳалс, Монголс, анд Монгрелс: Тҳе Чалленге оф Аристоcраcй анд тҳе Рисе оф тҳе Мугҳал Стате ин тҳе Тарикҳ-и Рашиди". Жоурнал оф Эарлй Модерн Ҳисторй 18 (6): 559–577. дои:10.1163/15700658-12342420. https://brill.com/view/journals/jemh/18/6/article-p559_2.xml. Қаралди: 4 Новембер 2022.Каннауж жанги]]
Адабиётлар
- Бҳаттачаря, Сабясачи. А Cомпреҳенсиве Ҳисторй оф Модерн Бенгал, 1700-1950 (эн). Асиатиc Соcиэтй, 2020. ИСБН 978-93-89901-95-5.