Капошвар
Appearance
Капошвар — Венгриянинг жануби-ғарбий қисмидаги шаҳар, Капош дарёси соҳилида. Шомод медесининг маъмурий маркази. Транспорт йўллари тугуни. Аҳолиси 75 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Тўқимачилик, машинасозлик, жумладан, электротехника ва приборсозлик саноати ривожланган. Семент, паркет ишлаб чиқарилади. Жун йигириш ва тикувчилик фабрикалари, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.[1]
Манбалар
| Венгрия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |