Карл Гжеллеруп
| Карл Гжеллеруп | |
|---|---|
|
|
Карл Гжеллеруп (1857-йил, 6-феврал, Дания — 1919-йил, 10-ноябр, Германия) — Дания ёзувчиси. Дания ва немис тилларида ижод қилган. Илк романи "Идеалист" (1878)да ёшлар қаёти ва аёлларнинг ижтимоий ақволи акс этган. Гжеллеруп ижодининг дастлабки босқичида Г. Брандес бошчилигидаги либерал оқим тарафдори бўлган. "Дўлана" (1881) шеърий тўплами мазкур оқим ва унинг етакчисига багишланган. Кейинчалик Артҳур Шопенгауэр фалсафаси билан шуғулланган. "Минна" (1889) романи тор амалиётчилик билан идеализм ўртасидаги конфликтни тасвирлаган, "Тегирмон" (1896) романи Дания деҳқонларининг ҳаёти ҳақида. Гжеллеруп гарчи Жоҳанн Wолфганг Гёте, Фриэдрич Шиллер ва Иван Тургенев асарларини юксак бадиийлик намунаси ҳисобласа ҳам, кейинги ижодида декадентликнинт таъсири сезилди. У диний мавзу билан ҳам қизиққан ("Пилигрим Каманита", 1906; "Тангрининг дўстлари", 1916 ва б. романлар). Гжеллеруп драмалар, танқидий ва тарихий тадқиқотлар муаллифи. Нобел мукофоти лауреати (1917)[1].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |