Jump to content

Катта Гулдурсин

From Ziyosfera

Катта Гулдурсин – Қуйи Амударёнинг ўнг соҳилидаги Қирққиз канали суғориш тизимида жойлашган бўлиб, режалаштирилиши нотўғри тўртбурчак шаклда текисликка қурилган, умумий майдон 620–500 м яъни 31 га. Ёдгорлик икки қатор мулофа девор билан ўраб олиниб, аввал пахсадан, кейинчалик тўрт томони тенг хом ғиштдан қурилган. СҲаҳарда арк-аъло сезилмайди, ички тузилишида жамоат бинолари қолидиқлари тепалик сифатида мавжуд эмас. Дарвоза жануби- шарқий қисмидаги девор ўртасида жойлашган, мураккаб иншоот билан мустаҳкамланган. Девор ўртасидан 2,10 м йўлак ўтган. Милодий И-ИИ асрларда ташқи девор яқинидан қўшимча девор қурилган. Деворда ярим айлана буржлар бўлиб улар ўртасидаги масофа 55 м. Ёдгорлик милоддан аввалги ИВ асрда қурилган бўлиб милодий ИВ-В асргача ҳаёт давом этган. Ёдгорликнинг қадимги деворига илк ўрта асрда пахса девор қурилган, унинг режалаштирилишида ўзгариш сезилмайди. Ёдгорлик ИХ-ХИИИ аср бошларида иқтисодий, маданий ва ҳарбий- диний марказ бўлган. Мудофаа девори ва буржларда таъмир ишлари олиб борилган. Жумладан, девор ва буржнинг ташқи томонидан қалинлиги 0,80см-1мпахса девор қурилган. Девор ва буржнинг ИХ-ХИИИ аср бошларига оид кисми пахсадан тикланган, устки кисмида очик юлак мавжуд бўлиб, унинг кенглиги 2м. Девор буржида таъмир ишлари олиб борилганлиги сабабли айлана ҳолга келиб қолган. СҲу нарса диққатга сазоворки ташқи девордан 1м узоқликда алоҳида девор қурилиб, у ўз навбатида айлана холдаги буржларга эга бўлган (Ғуломов, 105, 107 бетлар).

Манбалар

Ҳаволалар

  • Я. Ғуломов. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. Тошкент, 1959.