Кердери
Кердери – Қозоғистонда бир вақтлар Орол денгизи бўлган ва кейинчалик қуриган денгиз ҳудудида жойлашган ташландиқ аҳоли пунктлари гуруҳи[1][2]. Кердерида тахминан ХИВ асрда, сув сатҳи паст бўлган пайтда аҳоли яшаган деб тахмин қилинади[3]. Кердери қачон ташлаб кетилгани номаълум. Бироқ, Кердеридаги баъзи обектларнинг углерод даражасига[4] ва тарихий далилларга кўра, Орол денгизи 1570-йилдан сўнг, Амударё Оролга қайта оқишини бошлаганидан кейин аста-секин тўла бошлаган[5]. Кердери бутунлай сув остида қолган. 1960-йилда сув сатҳида аҳоли пункти 19 метр (62 фт) пастликда жойлашган бўлган[3]. 1960-йиллардан кейин Советлар Амударё ва Сирдарёни бошқа томонга бурганларида, Орол яна чекинади ва Кердерига замонавий тарихда биринчи марта кириш имконияти пайдо бўлади. Аҳоли пунктлари 2001-йилда қайта кашф этилган[6][2]. Ўшандан бери улар Орол денгизининг остида тарихий ўзгаришлар кузатишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади[7].
Кердерида учта алоҳида пункти мавжуд бўлиб, улар Кердери-1, Кердери-2 ва Орол Асар деб номланган. Аҳоли пунктлари иккита мақбара харобалари билан машҳур[8]. Кердери-1 аҳолиси бир вақтлар яқин атрофдан оққан Сирдарёдан чучук сув олишган[9]. Археологик далиллар шуни кўрсатадики, аҳоли гуруч ва буғдой етиштирган, шунингдек чорвачилик билан ҳам шуғулланган[8]. Орол Асар орқали Ипак йўли ўтганлиги сабабли ҳам, бу аҳоли пунктида савдо-сотиқ яхши ривожланган[8].
Манбалар
- ↑ Ҳаммонд, Норман (23 Оcтобер 2006), „Арал Сеа'с ревеалинг ретреат“, Тҳе Тимес, қаралди: 8 Жуне 2020
- ↑ 2,0 2,1 Кривоногов эт ал. 2014, п. 290.
- ↑ 3,0 3,1 Кривоногов 2009, п. 1146
- ↑ Кривоногов эт ал. 2014, п. 292.
- ↑ Cретаух эт ал. 2013 п. 105.
- ↑ Пляскина, Надезҳда (9 Оcтобер 2007), „Аральская Атлантида“, Время, 31 Деcембер 2018да асл нусхадан архивланди, қаралди: 8 Жуне 2020
- ↑ Cретаух эт ал. 2013 п. 104.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Кривоногов эт ал. 2014, п. 290-291.
- ↑ Кривоногов, Сергеи К. (30 Април 2009). "Тҳе Арал: Сеа анд Ланд". СCИЭНCЕ Фирст Ҳанд 22 (1): 1146–1150. https://scfh.ru/en/papers/the-aral-sea-and-land/. Қаралди: 8 Жуне 2020.Кердери]]
Ҳаволалар
- Cретаух, Жеан-Франçоис; Летолле, Ренé; Бергé-Нгуен, Муриэл (2013). "Ҳисторй оф Арал Сеа левел вариабилитй анд cуррент сcиэнтифиc дебатес". Глобал анд Планетарй Чанге 110: 99–113. дои:10.1016/j.gloplacha.2013.05.006. https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0921818113001318. Қаралди: 8 Жуне 2020.Кердери]]
- Кривоногов, С.К. (2009). "Эхтент оф тҳе Арал Сеа Дроп ин тҳе Миддле Аге". Докладй Эартҳ Сcиэнcес 428 (7): 1146–1150. дои:10.1134/S1028334X09070241. https://www.researchgate.net/publication/225573961. Қаралди: 8 Жуне 2020.Кердери]]
- Кривоногов, С.К.; Бурр, Г.С.; Кузмин, Й.В.; Гуссков, С.А.; Курманбаэв, Р.К.; Кеншинбай, Т.И.; Воякин, Д.А. (1 Марч 2014). "Тҳе флуcтуатинг Арал Сеа: А мултидисcиплинарй-басед ҳисторй оф тҳе ласт тwо тҳоусанд еарс". Гондwана Ресеарч 26: 284–300. дои:10.1016/j.gr.2014.02.004. Арчивед фром тҳе оригинал он 2020-06-08. https://web.archive.org/web/20200608231932/http://www.ipgg.sbras.ru/en/science/publications/publ-the-fluctuating-aral-sea-a-multidisciplinary-based-2014-041875. Қаралди: 8 Жуне 2020.Кердери]]