Кўрлик
Кўрлик, сўқирлик, кўз ожизлиги — кўриш қобилиятининг бутунлай йўқолиши, ёруғликни қоронғиликдан ажрата олмаслик. Бунда кўриш ўткирлиги „0“ бўлади, буни даволаш имкони деярли йўқ. Ёруғликни қоронғиликдан ажрата олмайдиган абсолют Кўрлик ва кўриш қобилияти бир оз сақланган нисбийлик фарқ қилинади. Кўрлик ёки касбга алоқадор Кўрликка учраган кишилар нисбий кўр ҳисобланади. Ёруғликни сезиб, ҳатто унинг қайси томондан тушаётганлигини билса ҳам, бировнинг ёрдамисиз уйидан ташқарига чиқа олмайдиган одам кўр ҳисобланади. Шунинг учун турмушдаги Кўрлик деб аталадиган Кўрлик анча кенг. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришдаги Кўрликда киши ҳар қандай оптик асбоб (кўзойнак, лупа ва бошқалар) ёрдамида ҳам кўрмайди. Бирор касб эгасининг кўзи жуда хиралашиб, ўз ишини (ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишиларнинг ўқиш ва ёзишни) давом эттира олмай қолиши касбга алоқадор Кўрлик деб аталади.
Кўрлик туғма ва орттирилган бўлади. Туғма Кўрлик бош миянинг айрим бўлаклари, кўриш нервлари, кўз тўр пардаси ривожланишининг бузилиши оқибатида вужудга келади. Орттирилган Кўрлик кўз касалликлари (глаукома, трахома, кератит, кўриш нервларининг зарарланиши ва бошқалар), шунингдек, кўз косаси ва бош мия шикастларидан сўнг пайдо бўлади. Кўрликнинг олдини олишда кўз соққаси, кўз касалликлари, хусусан, глаукомани барвақт аниқлаш муҳим. Кўпчилик кўр кишилар кўрлар мактабида таълим оладилар ва фойдали меҳнат билан шуғулланадилар[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Кўрлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Кўрликга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |