Кўзгу
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Кўзгу — ёруғликни текис қайтарувчи юпқа (алюминий, кумуш ва бошқалар) қатлам билан қопланган силлиқ сиртли шиша ёки металл жисм. Сиртидаги нотекисликлар бир неча микрондан ошмайдиган даражада силлиқланган бўлади. Ко'згуларни тайёрлашда тўлқинларнинг қайтариш коэффиииенти юқори бўлишига эришиш учун силлиқланган сирт қалинлиги 0,1+ 0,3 ммк бўлган юпқа металл (Аг, А1 ва бошқалар) қатлам билан қопланади. Силлиқ алюминий сирти ултрабинафша, инфрақизил ва кўзга кўринадиган нурлар спектри соҳасида, силлиқ кумуш сирти инфрақизил ва кўзга кўринадиган нурлар спектри соҳасида, силлиқ олтин сирти эса инфрақизил нурлар спектри соҳасида катта нур қайтариш коэффициентига эга. Қад. Шарқда жез даврида ҳам кўзгу ишлатилган. Бу вақтда кўзгу жездан, кейинчалик темир, кумуш, симобдан ва, ниҳоят, милодий I асрдан бошлаб Италияда шишадан ясалган. Юнон олими Евклид (милоддан аввалги V аср) ясси ва сферик К. билан нурларни бир нуқтага йиғиш мумкинлигини кўрсатган. Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино К. оптикаси билан таниш бўлишган. Ибн Сино "Донишнома" асарида сферик кўзгулар билан ёруғликни бир нуқтага йиғишни исботлаган.
Шаклига кўра, К.лар ясси ва сферик хилларга бўлинади. Ясси К. буюмнинг мавҳум тасвирини (ўлчами ўзгармаган ҳолда) беради. Сферик К. буюм тасвирини катталаштириш (ёки кичиклаштириш) ҳамда нурларни тўплаш учун ишлатилади (мас, консентратор, прожектор, рефлектор, автомашиналар ва ҳоказода). Сферик К. яхши ишлов бериб силликланган шар сиртининг бир қисмидир. Ёруғлик нури сферик сиртнинг ички ёки ташқи сиртидан қайтишига кўра, сферик К.лар мос равишда ботиқ ёки қанариқ К.лар бўлади. Шар сиртининг маркази С К.нинг оптик маркази, шар сегментининг учи О эса К.нинг қутби дейилади. К.нинг оптик маркази Сдан ўтадиган ҳар қандай нур К.нинг оптик ў қ и, сфера маркази С дан ва К. қутби О дан ўтадиган СО оптик ўқ К.нинг бош оптик ўқи дейилади. Фақатбош оптик ўқ яқинида ва оптик ўққа кичик бурчак остида келаётган нурлар марказий нурлар ёки параксиал нурлар деб аталади.
Ёруғлик чиқарувчи нуқта С дан К. гача бўлган оралиқ ОС=д, шу нуқта тасвири С дан К.гача бўлган ОУ=/оралиқ ва сферик К. радиуси ОC=Р қуйидаги формула орқали ўзаро боғланган:Агар д—>°° бўлса, у ҳолда / = у бўлади, бироқ д-**> бўлганда К.га тушаётган нурлар оптик ўққа параллел, бинобарин, бу нурлар К. дан қайтганданкейин бу ўқни қутбдан у масофадаги нуқтада кесиб ўтади. Бу нуқга К.нинг фоку с и Ғ дейилади. К.нинг қутбидан фокусигача бўлган масофа К.нинг фокус масофаси дейилади. К.нинг фокуси орқали ўтган ва оптик ўққа перпендикуляр бўлган текислик К.нинг фокал текислиги дейилади.
Фокус масофа ҳам фокус сингари Ғ ҳарфи билан белгиланади. Шундай қилиб, сферик К.нинг фокус масофаси Ғ К. сфераси радиусининг ярмига тенг. У вақтда К.нинг фокус масофаси тушунчасидан фойдаланиб формула (1) ни қуйидагича ёзиш мумкин:Т ~ Т Қавариқ К. бўлган ҳолда, оптик ўққа параллел нурлар қайтгандан кейин сочилади, бу нурларнинг давоми К.нинг орқа томонида оптик ўқни бир нуқтада кесиб ўтади. Бу нуқта К. нинг мавҳум фокуси дейилади.
Юқоридаги формула сферик К. формуласи деб юритилади. Сферик К. формуласи тасвир ва К.нинг фокуси ҳақиқий бўлган ҳол учун келтириб чиқарилади. Агар тасвир мавҳум бўлса ҳад, К. фокуси мавҳум бўлса у ҳад олдиларига минус ишораси қўйилади. Д = уг = катталик К.нинг оптик кучи деб аталади ва фокус масофа метр (м) ҳисобида ўлчанганда, оптик куч диоптрия (днтп) деган бирлик билан ифодаланади:[Д] = ^ = -Л = 1дптр.
Оптик асбобларда, кўпинча, К. линзали системалардан фойдаланилади. Лазерларда К. оптик резонатор элементидир. К. техниканинг кўпгина соқалари (мас, гелиотехника, кинотехника, машинасозлик ва ҳоказо) да қўлланади. Гелиоконсентраторлар, гелиоқурилмалар, шунингдек, металларни зонали эритиш қурилмаларида К. ёрдами билан нур (энергия) тўпланади. Турли тузилишга эга бўлган шаклдаги К.лар кўз касалликлари клиникаларида, стоматология, хирургия, гинекология ва медицинанинг б. соҳаларида ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |