Jump to content

Кобулистон

From Ziyosfera

Кобулистон – Афғонистоннинг шимоли-шарқий қисмида, Кобул дарёси ҳавзасида жойлашган тарихий вилоят. Маркази – Кобул шаҳри Кобулистон жануби-ғарбда Зобулистон билан чегарадош бўлиб, „Шоҳномада“ бу 2 вилоят номи кўпинча ёнма-ён зикр этилади. Баъзи географлар Кобулистон билан Зобулистонни бир вилоят номи деб ҳисобласалар-да, „Шоҳнома“ ҳамда Абулфазл Алломийнинг „Ойини Акбарий“ („Акбаршоҳ қонунлари“) асаридаги маълумотлар бу фикрни рад этади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил