Комил Ёрматов
Комил Ёрматов (1904-йил, 5-феврал, Конибодом – 1978.17.11, Тошкент) – ўзбек кинорежиссёри, тожик киносининг асосчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1955), Тожикистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1939), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943). Биринчи филми – „Муҳожир“ (1934) Тожикистон киностудиясида суратга олинган (ўзи ссенарий муаллифи, режиссёр, бош рол ижрочиси). „Фахрий ҳуқуқ“, „Узоқ чегарада“, „Дўстлар қайта учрашганда“ филмлари ҳам „Тожикфилм“да ишланган. Бу филмларда унинг ўзига хос услуби, кескин драматизмга интилиши, мураккаб декорациялардан фойдаланиши кўзга ташланади. 1941-йилдан „Ўзбекфилм“нинг бадиий раҳбари. Уруш йиллари „Ватан совғаси“, „Фронт учун консерт“ сингари консертфилмлар, „Уйқусиз йиллар“ бадиий филмини яратди. „Алишер Навоий“ филми (1947) режиссёр га катта шуҳрат келтирди. Бир қанча ўзбек филмларида актёр сифатида қатнашган.
ЙО.нинг ҳар бир ижодий босқичи янгиянги бўёклар билан сайқаллаша бориб, яратган филмлари миллий кино олдида турган аниқ ва муҳим вазифаларни ҳал эта борди. Замонавий мавзуда „Опа-сингил Раҳмоновалар“, „Гуллар очилганда“, тарихий мавзуда „Абу Али ибн Сино“ каби филмлари, „Пахтаой“ эртакфилми кинофестивалларда И-даражали дипломлар билан такдирланган. 60-йилларда Ё. кинотрилогия яратиб, ўзбек кино санъатини янги босқичга кўтарди. Афсона ҳарактеридаги „Икки дил достони“ (1966; халқаро кинофестивалнинг „Олтин Абсора“ мукофоти, 1968), ўзбек шоираси ҳаётига бағишланган „Нодирабегим“, „Узоқ-яқин йиллар“ (кинофестивалнинг махсус соврини, Рига, 1978) каби филмлари ҳам шуҳрат қозонди. „Киноссенарийлар“ (М. Мелкумов билан ҳамкорликда) тўплами, „Эсдаликлар“и нашр этилган. Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмасининг котиби (1958—78). „Ўзбекфилм“га Ё. номли берилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967)[1].
Адабиёт
- Алиев М., Комил Ёрматов, Т., 1960; Тешабаев Джура, Камил Ярматов, М., 1964; Тешабаев Джура, Счасте мастера, Т., 1975.
Манбалар
Ҳаволалар
- Комил Ёрматовга таъзиянома, „Совет Ўзбекистони“ газетаси
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Шахсиятлар ҳақидаги чала мақолалар
- Ўзбекистон ССР халқ артистлари
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари
- 2-майда туғилганлар
- 1903-йилда туғилганлар
- 1978-йилда вафот этганлар
- 17-ноябрда вафот этганлар
- Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреатлари
- Совет эркак актёрлари
- СССР халқ артистлари
- Ўзбекистонлик ссенарийчилар
- Ўзбекистон кинорежиссёрлари