Jump to content

Констанса

From Ziyosfera

Констанса — Руминиянинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар, Констанса жудецининг маъмурий маркази. Атрофидаги курорт раёнлар билан бирга алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган. Мамлакатнинг Қора денгиз соҳилидаги муҳим порти (юк ортиб-тушириш йилига 15 млн. т). Констанса ва автомобил йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Аҳолиси 342,2 минг киши (1998). Машинасозлик, хусусан, кемасозлик — етакчи саноат тармоғи. Констанса — жун саноатининг йирик марказларидан. Озиқовқат, тикувчилик, қурилиш материаллари, селлюлоза-қоғоз, мебел саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси мавжуд. Балиқ овлаш базаси. Археология ва бадиий музейлар, театр бор. Халқаро аҳамиятдаги курорт шаҳар. Констанса ўрнида милоддан аввалги VI асргача юнонлар полней бўлган, 1878-йилдан Руминия таркибида. Меъморий ёдгорликлардан антик даврга хос турар жой, базилика қолдиқдари (V—VI асрлар), масжидлар сақланган.[1]

Аҳолиси

Йил Аҳоли
1853 5 200
1879 ▲ 10 419
1900 ▲ 13 000
1910 ▲ 27 000
1930 ▲ 59 000
1950 ▲ 80 000
1970 ▲ 172 000
1985 ▲ 319 000
1992 ▲ 350 581
2002 Деcреасе 310 471
2006 Деcреасе 306 200
2007 Деcреасе 304 900
2008 Деcреасе 303 712
2009 Деcреасе 302 171

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил