Jump to content

Коррида

From Ziyosfera
Франcисcо де Гоя, "Ла муэрте дел пиcадор", 1793

Коррида (испанча Шоҳжажон— буқаларнинг шохи) — испан миллий томошаси. XI асрдан маълум. Ҳозирги сирк томошаси сифатида XVIII асрда шаклланган. 12—14 киши (тореро)дан иборат гуруҳ қатнашади. К. давомида тореролар буқани ярқираган латталар билан қўзғатади, пикадорлар эса найзаларни буқага санчиб ғазаблантиради. Асосий ижрочиси — матадор (эспада)нинг буқа билан жанг ўйини, одатда, ҳайвоннинг ўлдирилиши билан туғалланади. Испания, Португалия, Жанубий Франсия, шунингдек, Лотин Америкаси мамлакатларида кенг тарқалган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил